18:45 15.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ташаббус ҳам, реал натижа ҳам кучли қуйи бўғинлар ишига боғлиқ
— Энг муҳими, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этаяпти, — дейди O`zLiDeP Зангиота туман кенгаши раиси ўринбосари Фатхулла Қосимов. — Масалан, ҳудуддаги «Dentafill plyus» хусусий корхонасининг 50 нафарга яқин ходимидан 30 нафари партия аъзоларидир. Ташаббус қуйидан чиққани боис корхона ишчи-хизматчилари саъй-ҳаракати билан бу ерда бошланғич ташкилот тузилди. Дастлаб 10 нафар аъзо партияга қабул қилинган бўлса, ҳозирда БПТ ўз атрофига 30 нафар ёш, серғайрат ёшларни бирлаштирган. Биз ана шундай мақтовлардан кейин дори-дармон ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Dentafill plyus» корхонасида бўлдик. — Ҳақиқатан ҳам, бошланғич ташкилотимиз аъзоларининг асосий қисми 20-30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир, — дея изоҳ берди БПТ етакчиси Абдуносир Қосимов. — Очиғи, уларнинг ҳеч бирини партия сафига киришга тарғиб этмаганмиз. Ёшларнинг ўзлари бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда O’zLiDeP сафига кирмоқдалар. Шу боис ҳам ҳар ойда 4-5 нафар ходимимиз сафимизга қўшилмоқда. Ҳар чорак якунида бошланғич ташкилот йиғилиши ўтказилади. Табиийки, унда келгусидаги режалар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича фикрлашимиз. Корхона ихтисослашувидан келиб чиқиб, олий маълумотли ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар ишга қабул қилинади. Улар ҳам ўз ўрнида бу ердаги тартиб-интизом, устоз-шогирд анъаналарини кўриб, шароитга мослашишади. Қарабсизки, бир жиҳатдан ишда унум бўлса, иккинчи томондан ёшларнинг ишга бўлган муносабати, яъни дунёқараши ўзгаради. Сурайё Исмоилова ҳам ўтган йили партия аъзолигига қабул қилинган экан. Бугун эса у ташкилотнинг энг фаол аъзоларидан бирига айланди.— Биз бошқа партиялар фаолиятини таҳлил этиб, ўз сафимизни имкон қадар партия ишига, унинг ғоя ва мақсадларига тўла жавоб берадиган аъзолар билан кенгайтиришга ҳаракат қилаяпмиз, — дейди Сурайё. — Бироқ фаолиятимизни фақат корхонада эмас, балки халқ орасида олиб борсаккина, тарғибот-ташвиқот ишларимиз, уюштирадиган тадбирларимизда самара бўлади. Бунда бизга халқ депутатлари туман кенгашига сайланган 4 нафар ёш депутатимиз ёрдам бераяпти. — Туманда ана шундай ташаббускор қуйи ташкилотлар 40 дан ошади, — дейди Фатҳулла Қосимов. — Улар фаолиятини изчил ўрганиш, ютуқларини эса оммалаштириш ҳам мумкин. Масалан, «Тўхтаниёз ота» фермер хўжалиги қошидаги БПТ таркибида 30 нафардан ортиқ аъзо бор. Худди шунингдек, «Роҳатой» фермер хўжалиги қошидаги бошланғич ташкилот ҳам ўз атрофига 30 нафарга яқин аъзони бирлаштирган. Шу ўринда партия сафига қабул қилинаётганларнинг аксариятини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этаётганини таъкидлаш жоиз. Бу эса эртага партия ишининг ишончли давомчилари пайдо бўлаётганини англатади. Шу ўринда ҳар қандай бошланғич партия ташкилотининг иши унинг амалий натижалари билан баҳоланиши лозимлигини таъкидлаш керак. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Зангиота туманидаги бошланғич ташкилотлар иши «бошланғич»лигича қолиб кетмаяпти. Аксинча эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган хайрли ишлар умумпартиявий ишга ҳисса бўлиб қўшилаяпти. Қолаверса, ўтказилаётган барча тадбирларнинг ташаббускори ҳам айнан ана шу бошланғич ташкилотлар экани ташаббуслар қуйидан чиқаётганини кўрсатади.
Зиёдулла МЎМИНОВ,«ХХI asr»
Обсудить новость на Форуме