22:00 15.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тараққиётнинг «ўзбек модели»
Бахтиёр ИМИНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси
Иқтисодий ривожланишнинг ўзига хос модели ва унинг тамойиллари бугун барча соҳаларда амалий самара бермоқда. Шу асосда ишлаб чиқилган, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашга қаратилган тадрижий дастурни изчил амалга ошириш натижасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиёти, унинг молия ва банк тизимига салбий таъсирини сезиларли даражада камайтиришга эришилди. Пухта ўйланган пул--кредит ҳамда солиқ сиёсати, инқирозга қарши кўрилган самарали чора-тадбирлар, экспорт ҳажмининг муттасил ошиб бориши, ташқи савдо ва тўлов балансларининг мустаҳкамланиши, ташқи савдо балансининг ижобий сальдоси ҳамда олтин-валюта захираси кўпайиб бораётгани ҳам тараққиётга кенг йўл очмоқда. 2012 йилнинг 9 ойи мобайнида ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 8,2 фозни ташкил этгани ушбу фикрларга мисол бўлиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг тўққиз ойлик якунларига бағишланган мажлисида яна бир карра давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган беш устувор тамойил ислоҳотлар самарадорлигининг асосий гарови бўлаётгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг аҳамияти ошиб бораётганлиги соҳада янгидан-янги ютуқларга эришиш имконини бермоқда. Айни кунга келиб республика ялпи ички маҳсулотда кичик бизнеснинг улуши 54 фоизга етгани, иш билан банд аҳолининг 75,1 фоизи иқтисодиёт тармоқларида меҳнат қилаётгани ҳам шундан далолат беради. Бугун жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган, бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинган. Хусусан, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» асосида қабул қилинаётган ҳужжатлар кичик бизнеснинг мавқеи ва кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилаётир. Мисолларга мурожат этайлик. Биргина жорий йилнинг ўзида соҳага оид 80 та рухсат бериш тартиб-таомиллари, 15 та лицензияланадиган фаолият турлари бекор қилинди. Молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг шакллари ва даврийлиги 1,5 баробарга қисқартирилди. Натижада ишбилармонлар сафи кенгайиб, ички бозорларимиз рақобатбардош маҳсулотлар билан бойимоқда. Ўтган тўққиз ой давомида республикамизда 18,4 мингта янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти ташкил этилгани ҳам ушбу соҳанинг келажагига бўлган ишонч ошиб бораётганини кўрсатади. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида муҳокама этилган масалалар ва белгилаб берилган вазифалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклаши ўз-ўзидан маълум, албатта. Бу, аввало, хусусий мулкни муҳофаза қилиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг ишончли кафолатларини таъминлаш, ўрта синф вакиллари учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш ва шу асосда аҳоли бандлиги ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш вазифаларини рўёбга чиқариш билан боғлиқдир. Кўзланган мақсадларга эришиш учун парламентнинг назорат функцияларидан самарали фойдаланиш, қонун ҳужжатларининг жойлардаги ижроси устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Собир ЖАББОРОВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси
Истиқлол йиллари Ўзбекистонда бошқа соҳалар қатори автомобилсозлик, металлургия, кимё ва енгил саноат соҳасида ҳам салмоқли натижаларга эришилди.Мазкур жараёнга хусусий секторнинг жадал ривожланиши, аграр соҳанинг, айниқса, фермерлик ҳаракатининг кенг қулоч ёйиши ижобий таъсир кўрсатди, албатта. Бунда, айниқса, мамлакат саноатини қайта оёққа турғазиш мақсадида амалга оширилган кенг кўламли ишлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бугун тармоқнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 24,1 фоизга етганини ана шундай изчил ишлар натижаси сифатида баҳолаш мумкин. Энг муҳими, саноат маҳсулоти умумий ўсишининг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган соҳалар ташкил этаяпти. Жорий йилнинг 9 ойи давомида мамлакатимизда экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,4 фоизга кўпайиб, соноат соҳасида 7,2 фоиз ўсишга эришилди. Бу Юртбошимиз ташаббуси билан саноат тармоқларини ривожлантириш, қулай инвестициявий муҳит яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самараси, албатта. Саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича қабул қилинган давлат дастурларининг самарали ва аниқ бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоларидан ҳам алоҳида масъулият талаб этади. Бунда, энг аввало, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари зиммасидаги вазифаларнинг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш учун парламент эшитувлари сонини кўпайтиришимиз лозим. Негаки, саноатни ривожлантириш, биринчи галда, бозорларимизни сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳисса қўшса, иккинчидан, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
«XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме