15:46 26.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Тараққиётимизнинг тамал тоши

 Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги ғояси ўрта қатлам вакиллари фаолиятини янада ривожлантириш билан боғланаётгани эса мулк масаласига бўлган эътибор давлат сиёсатининг стратегик мақсадларидан бирига айланганини кўрсатади. Шу асосда юртимизда хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити яратилди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш тартиби соддалаштирилди. Рўйхатга олиш учун давлат божи ставкаси икки баробарга қисқартирилди. Ишчиларнинг йиллик ўртача сони 100 кишигача кўпайтирилган кичик корхоналар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди. Кичик бизнес субъектларини давлат харидлари жараёнига кенг миқёсда жалб қилиш механизми ишлаб чиқилди ва жорий этилди.Буларнинг барчаси янги ижтимоий қатлам — мулкдорлар синфининг шаклланиши ва ривожига туртки берди. Агар 1991 йилда хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши атиги 1 фоиз атрофида бўлган бўлса, бугунга келиб бу кўрсаткич қарийб 54 фоизга етди. Иш билан банд аҳоли умумий сонининг соҳада 49,7 фоиздан 75,5 фоизгача ортгани эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирувчи кучига айлантирди. — Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси меъёрлари асосида қонун ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлганини таъкидлаш жоиз. Жумладан, бевосита соҳани тартибга солувчи 500га яқин меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши мулкдорлар қатламининг ривожланишида ишончли ҳуқуқий кафолат бўлиб хизмат қилди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Шоира Ҳайдарова. — “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Хусусий корхона тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қатор қонунлар, Ер, Солиқ ва Божхона кодексларининг амалиётга жорий этилиб, уларда Бош қомусимизда белгилаб берилган асосий йўналишлар акс эттирилди. Натижада мулкдорлар ўз мулкига эгалик қилиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлди. Бир вақтлар «ола кўз» билан қаралган хусусий мулкдор эндиликда ўз мулкига эгалик ҳиссини теран ҳис эта бошлади. — Сўнгги йилларда тадбиркорлик соҳасида ўз ишини очиш учун рухсат олиш, солиқ, молия ва статистика органларига ҳисобот топшириш масалаларини тартибга солиш, соҳада қонунчилик асосларини такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишларнинг олиб борилгани тадбиркорлик субъектлари сонининг ортишига шароит яратди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Одилжон Аширов. — Хусусан республикамиз бўйича жорий йилнинг 9 ойида ҳам 18,4 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, хусусий сектор вакилларининг умумий сони қарийб 470 мингдан ошишини таъминлади. Бу, ўз навбатида, ички бозорни рақобатдош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш ва шу аснода уларнинг муносиб даромад топиши, эртанги кунга ишонч билан қарашига эришишдаги имкониятларимизни янада кенгайтиради, деганидир. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши ўзбек миллий давлатчилигини шакллантириш жараёнида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Бош қомусимиз асосида Ўзбекистоннинг мустақил суверен давлат экани, давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг іонун чиіарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бґлиниш принципига асосланиши белгилаб қўйилди. Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти йўлга қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди. Жаҳон харитасида халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъектига айланган, дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнига эга бўлган Ўзбекистон, деб аталмиш янги демократик давлат пайдо бўлди. Бугун ана шу мустаҳкам пойдевор асосида мамлакатимизни жадал ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги даври — миллий тараққиётимизнинг кейинги мантиқий босқичи изчил давом этмоқда. Ушбу босқич Конституциямиз қоидаларига мос равишда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» тамойиллари асосида давлат бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, сўз эркинлиги ва нодавлат нотижорот ташкилотлари эркинлигини таъминлаш, сайлов тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бозор иқтисодиётини янада либераллаштиришни назарда тутади. Мазкур ҳужжат, айниқса, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Тадбиркорликнинг ривожланиши нафақат  мулкка эгалик ҳиссини орттиради, балки эртанги кунга дахлдорлик ва ўзига бўлган ишончни ҳам янада мустаҳкамлайди. Шу маънода ҳам давлатимизнинг асосий қонуни — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир бандини ижтимоий ҳаётимизга янада чуқурроқ жорий этиш эртанги кунимизнинг осойишталиги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Қаҳрамон САЙДАЛИЕВ,“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме