14:15 13.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тараққиётимизнинг бош мезони
Бундан 19 йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши юртимизда демократик давлат қуриш, бозор иқтисодиётини шакллантириш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган фуқаролик жамиятини барпо этиш бўйича стратегик мақсадларимизни белгилаб берди.
Бош қомусимиз асосида Ўзбекистоннинг мустақил суверен давлат экани, давлат ҳокимияти тизими — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланиши белгилаб қўйилди. Шундан келиб чиқиб, қисқа вақт ичида собиқ иттифоқ давридаги эски маъмурий буйруқбозлик тизимига барҳам берилиб, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармоқлари ташкил этилди. Фуқаролик жамияти институтлари ривожланиши иқтисодиётни эркинлаштириш, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш жараёни изчил амалга оширилмоқда. Бугун ана шундай мустаҳкам пойдевор асосида мамлакатимизни жадал ислоҳ этиш ва модернизациялашнинг янги даври — миллий тараққиётимизнинг навбатдаги босқичига қадам қўйдик.
Ушбу босқич Конституциямиз қоидаларига мос равишда Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» тамойиллари асосида давлат бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, сўз эркинлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлари мустақиллигини таъминлаш, сайлов тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бозор иқтисодиётини либераллаштиришни назарда тутади. Мазкур ҳужжат, айниқса, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни бутунлай янги босқичга кўтарди.
Маълумки, Конституциямиз меъёрлари асосида Ўзбекистонда 2004 йилдан бошлаб икки палатали парламент тизимига ўтилгани Олий Мажлиснинг профессионал даражада ривожланиши ва миллий қонунчиликнинг такомиллашувига олиб келди. Сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли сезиларни даражада ошди. Эътиборли жиҳати шундаки, юртимизда давлат бошқаруви соҳасини ислоҳ қилишда ҳам тадрижийлик тамойилига амал қилинди. Даставвал Конституциямиз орқали унинг ҳуқуқий асоси яратилди. Кейин эса давлат бошқаруви функциялари ҳокимиятлар тизимида мутаносиб равишда тақсимланди. Президент Концепцияси талаблари асосида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонун эса давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда парламент ҳамда сиёсий партияларнинг роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши Олий Мажлис палаталарининг назорат йўналишидаги ваколатларини кескин кучайтирди ва шу орқали парламент фаолиятини янги даражага олиб чиқди.
Мазкур қонунга мувофиқ, Конституциянинг 98-моддасига Бош вазир номзодини кўрсатиш ва тасдиқлашнинг янги, демократик принципларга жавоб берадиган тартиби белгиланди. Бундан кейин Бош вазир номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан кўрсатиладиган бўлди. Бу эса сиёсий партияларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши баробарида, уларнинг ислоҳотлар жараёнидаги масъуллигини ҳам оширишга хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимизнинг айрим моддаларига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар асосида давлат ҳокимиятининг ҳар икки тармоғи ваколатларининг мутаносиб равишда кенгайтирилгани улар ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлаш тизимини янада мустаҳкамлади. Ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жараёнида эса парламент таъсирини кучайтирди. Бу, ўз навбатида, озод ва обод Ватан, демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни жадаллаштириб, Конституциямизда акс этган меъёрларнинг амалда рўёбга чиқишини таъминламоқда.
Нуриддин МУРОДОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |