14:30 13.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тарғибот кучайтирилмоқда
Пахта йиғим-терими мавсумида фермер хўжаликлари қошидаги бошланғич ташкилотлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.Фарғона вилоятининг Қува туманидаги «Роҳатой» фермер хўжалиги ҳам бу йилги мавсумга пухта тайёргарлик кўрди. Натижада 349,4 гектар ер майдонининг 54,7 гектарига «Андижон-35» навли чигит қадаган хўжалик аъзолари 18 иш кунида шартномавий режани ортиғи билан уддаладилар. – Бугунги муваффақиятда БПТ аъзоларининг ташаббускорлиги яққол сезилди, – дейди O’zLiDeP Қува туман кенгаши консультанти Оминахон Олимова. – Қолаверса, БПТ аъзолари йиғим-терим даврида маданий тадбирлар уюштириб, O’zLiDePнинг ғоя ва мақсадларини ҳам кенг тарғиб қилдилар.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме