16:15 13.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Танловдан сўнг Тадбиркор аёллар сони 70 нафарга кўпайди. Янги иш ўринлари сони эса 370 дан ошди
Ўтаётган ҳафтада O`zLiDePнинг «Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага» лойиҳасининг вилоят босқичларига якун ясалди.O`zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари Муяссар Жамолиддинованинг таъкидлашича, ушбу лойиҳада вилоятдан жами 1493 нафар партия аъзоси ва 553 нафар фермер хотин-қизлар иштирок этдилар. — Хотин-қизларимиз бандлигини таъминлаш, уларни турли соҳаларда ўз салоҳиятларини номоён этишлари учун зарур шарт-шароит яратиб берилгани боис йилнинг ўтган даврида ҳудудда 376 та янги иш ўринлари яратилиб, 187 млн. 800 минг сўм миқдоридаги кредит маблағлари аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилди, — дейди М.Жамолиддинова.— Уларнинг қарийб 150 нафари бошланғич ташкилотларга етакчи экани, айниқса, диққатга сазовордир. Биз шаҳар ва туманларда тадбиркор хотин-қизларнинг хуқуқий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни асосан ана шу фаолларимиз кўмагида амалга оширмоқдамиз. Жорий йилда босқичма-босқич амалга оширилган «Тадбиркорлик тамойиллари-ишбилармонлик имкониятлари», «Соғлом оила-мустаҳкам оила», «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаларига йўналтирилган тадбирлар шулар жумласидандир. Бугун вилоятда O`zLiDeP аъзолари орасида хотин-қизлар сони 4600 нафардан зиёдни ташкил этади. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 70 тага кўп, демакдир. Биргина шу мисолнинг ўзиёқ ҳудудда O’zLiDePнинг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаётган аёллар сони ортиб бораётганидан далолат бериши мумкин. Масалан, Оҳонгарон туманидаги «Эртошсой сервес» хусусий корхонаси раҳбари Қабиба Минглиева туманнинг Наманган билан чегарадош бўлган энг чекка ҳудудида «Довон» савдо марказини ишга тушириб, 40 та янги иш ўрни ташкил этди. Тиниб-тинчимас партия фаоли «Обод турмуш йили»да эса автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва йўловчиларга тез тиббий ёрдам шохобчаларини ишга туширишга ҳозирлик кўраяпти. Мазкур лойиҳа амалга оширилса, «Довон»даги ишчилар сони 80 нафарга етади. Яна бир фаолимиз — Юқори чирчиқлик Гулнорахон ўаниева ташаббуси билан қаровсиз аҳволдаги «Янгиобод» шоҳбекати кўркам, шунинг билан бирга, ҳожатбарор масканга айланди. Тикиш-бичиш, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сартарошлик каби аҳолига хизмат кўрсатиш турларига мўлжалланган мажмуада 10 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди. — Қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларни иш билан таъминлашни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ҳудудий бўлинмаларимиз фаолиятини янада жонлантираяпмиз, — дейди М.Жамолиддинова. — Бунда жойлардаги фермер аёллар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишда маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларимиз аъзолари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ташкилоти, «Маҳалла» жамғармаси, шунингдек, аёллар манфаатини ҳимоя қилувчи нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик яхши самара бермоқда. Бундай ижтимоий шериклик дугоналаримизни нафақат тадбиркорлик йўналиши, балки, барча соҳаларда етакчилик қилишларига ҳам имкон бераяпти.«Аёллар қаноти»нинг «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури ҳамда O`zLiDePнинг дастурий вазифалари асосида жойларда ўтказилаётган тадбирларида партия ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил ахборот берилиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида хотин-қизларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маънавий ҳамда интеллектуал ўсишларига кўмаклашиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларда аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масаласига катта эътибор қаратиланаётгани эса, хотин-қизлар сафининг ортиб боришида алоҳида ўрин тутади.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА “XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме