14:16 11.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Таянч ва суянч бўлиш бахти
Бугун дунёнинг 125 та давлати орасида Ўзбекистон хотин-қизлар учун қулай шароитлар яратиш ва оналикни муҳофаза қилиш борасида етакчи ўринларни эгаллаб турган давлатга айланди.
Аёлларнинг нафақат уй бекаси, балки давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишларига кенг имкониятлар яратилгани учун ҳам мамлакатимизда меҳнатда банд аҳолининг 48 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Хусусан, O`zLiDeP аъзоларининг 20 мингдан зиёди тадбиркор аёллардан иборат экани ҳам опа-сингилларимиз ижтимоий ҳаётимизнинг тўлақонли аъзоларига айланганларини кўрсатади. Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган устувор вазифалар ҳам жамиятимизнинг барча жабҳалари, хусусан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, маҳаллада оилавий бизнесни йўлга қўйишда яна улкан имкониятлар яратилишидан дарак бераяпти.
Юртбошимизнинг 8 март Хотин-қизлар халқаро куни муносабати билан йўлланган байрам табригида «Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган барча режа ва дастурларимиз ва уларни амалга ошириш ҳақида гапирганда, бир ҳақиқатни такрор ва такрор айтишни истардим — ўз олдимизга қўйган эзгу мақсад-муддаоларимизга етишда мен сиз, азиз аёлларимизни асосий таянчим ва суянчим, энг яқин маслакдошларим деб билганман ва бундан буён ҳам шу фикрда қоламан» деган фикрлари эса биз, аёлларнинг кучига куч қўшиб, халқимиз фаровонлиги йўлидаги интилишларимизни янада кучайтиришга даъват этади.
Шу маънода Концепцияда белгилаб берилган йўналишлар O`zLiDeP «Аёллар қаноти» зиммасига ҳам жуда катта масъулият юклашини таъкидлашни истардим. Тўғри, партия аъзоларининг 62334 нафарини ташкил этаётган хотин-қизларимиз томонидан ўтган йилларда бир қатор ишлар амалга оширилди. Биргина 2010 йилнинг ўзида тадбиркор ва фермер аёлларимиз томонидан мавсумий иш ўринларини қўшиб ҳисоблаганда 15 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Лекин эришилган натижалар билан қаноатланмаслик, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ҳамда Концепцияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар қаноти” томонидан янги лойиҳаларни амалга оширишга киришдик. Ана шулардан бири Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳасидир. Ундан кўзланган асосий мақсад ҳам аёлларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш ҳамда қишлоқларимизда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга бизнес-режалар тузиш, кредит олиш, тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатишидан иборатдир.
Мухлиса АКРАМОВА,
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия
қўмитаси раиси ўринбосари
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |