10:45 13.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Таянч нуқтаси
Агар пойдевор пишиқ-пухта бўлса, унинг устига қуриладиган иморат ҳам мустаҳкам бўлади, узоқ йиллар бекамукўст хизмат қилади. Шу маънода партиявий ишни яхлит иморат, деб тасаввур қиладиган бўлсак, бошланғич партия ташкилотлари унинг пойдевори, тўғрироғи, таянч нуқтасидир.
БПТлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг омма ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш хануз долзарб вазифалардан бўлиб қолмоқда десак асло хато бўлмайди. Туман, шаҳар партия кенгашлари аппарат раҳбарлари ҳамда БПТ маслаҳатчиларининг ғоявий-сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича турли ўқувлар, семинар-тренинглар ташкил қилинаётганлиги ҳам бежиз эмас.
O’zLiDeP Навоий вилоят кенгаши раиси таъкидлашича, мамлакатимизда кечаётган туб ислоҳотлар, демократик ривожланиш тамойиллари энг чекка овул ва қишлоқларда истиқомат қилувчи юртдошларимизни ҳам янгича яшаш, янгича фикрлашга даъват этмоқда. Бу борада бошланғич партия ташкилотлари зиммасига катта масъулият юклатилган. Вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясига тайёргарлик жараёнида туман (шаҳар) кенгашлари фаолияти танқидий нуқтаи назардан ўрганиб чиқилди ва тегишлича баҳо берилди.
Бугун фикри теран, дунёқараши кенг, ғоявий етук юртдошларимизни баландпарвоз сўзлар, ёлғон ваъдаларга ишонтириб бўлмайди. Бинобарин, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий янгиланишлар моҳиятини O’zLiDePнинг ғоявий мақсадаларини кенг халқ оммаси, жумладан, ёш авлод онгига етказиш диққат марказида бўлиши лозим. Шундан келиб чиқилиб, жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда.
Бу борада бошланғич ташкилотларнинг фаоллиги муҳим аҳамият касб этаётир.
Айни кунда вилоятдаги 279 та БПТларнинг саксон фоизини ҳаётий тажрибага эга, эл-улусни ортидан эргаштира оладиган, маҳалла-куй ва жамоасида ҳурмат-эътиборга лойиқ инсонлар бошқаришмоқда. Уларнинг сайъ-ҳаракати билан ўтган йили маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 436 та янги иш ўринлари яратилди.
Бугун вилоят маҳаллий кенггашларидаги депутатларнинг 113 нафари O‘zLiDeP аъзосидир. Агар депутатлик гуруҳлари аъзолари жойлардаги бошланғич партия ташкилотларининг яқин кўмакчиси бўлиши лозимлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ўзаро ҳамкорлик ҳали етарли даражада эмас деган хулосага келамиз. Фаоллик ва ташаббускорлик билан ҳаракат қилинганда тадбиркорлик субъектларининг сони янада ошган, кўплаб янги иш ўринлари яратилган бўлар эди. Доимий иш ўрнига эга бўлиш эса бу кафолатланган маош, аниқроғи, мустаҳкам оила асоси, демакдир.
Зеро аҳоли фаровонлигини таъминлаш мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг асл мақсади, қолаверса O’zLiDePнинг устувор вазифаларидан бири эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Мансур АСЛОНОВ
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |