14:31 30.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик
Хусусан, партия сайловда тадбиркорлар ва фермерларнинг манфаатларини ҳимоялашга доир ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишини эълон қилган эди. Айни пайтда O`zLiDeP томонидан иқтисодиёт соҳасидаги мавжуд муаммо ва талабларни атрофлича ўрганиш мақсадида кўпгина ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Бунга мисол тариқасида O`zLiDeP ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни айтишимиз мумкин.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, мамлакатимизда банк-молия муассасалари орқали тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ижобий натижаларга эришиб келинмоқда. Жумладан, 2011 йилнинг 4 ойи мобайнида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар ошиб, 1,1 триллион сўмдан ва бошқа турдаги кредит ташкилотлари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 108 миллиард сўмдан ортди. Шундан озиқ-овкат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчиларга 224,2 миллиард сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 114,5 миллиард сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўз бизнесини ташкил этишлари учун 5,5 миллиард сўмдан ортиқ ҳамда оилавий бизнесни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектларига 5,5 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилганини алоҳида эътироф этиш керак.
Бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини молиялаштиришга халкаро молия институтларининг 30,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилди.
Юқоридаги кўрсаткичлардан ҳам кўриниб турибдики, бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга улкан имкониятлар яратилган. Бу борада O`zLiDeP ва Марказий банк ҳамкорлигида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий таянчи бўлган ўрта синфнинг тўлақонли шаклланишига шароит яратиш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаб, мехнатга лаёқатли кишиларни иқтисодий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида бир қатор қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг банк-молия муассасалари билан ҳамкорлиги партиянинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад-вазифалар асосида амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, партия сайловолди дастурида белгиланганидек, давлат ҳокимияти органларидаги депутатлари орқали молия ва банк тизими барқарорлигини кучайтиришга, бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни қабул қилишга ҳамда мазкур вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида катор йўналишларда амалий ишлар олиб бормоқда.
Шунингдек, хозирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш бўйича қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, қулай шарт-шароитларни яратиш, тижорат банклари ҳамда бошқа молия институтлари фаолиятини изчил равишда кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси O`zLiDeP фракциясига бириктирилган ва қўмитага фракция аъзоси рахбарлик қилмоқда. Қўмита томонидан тайёрланаётган қонун лойиҳаларида партиянинг сайловолди дастурида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси муҳим ўрин тутмоқда.
Партия тузилмалари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни банк-молия муассасалари орқали қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳам фаол иш олиб бормоқда. Жумладан, партия ва Марказий банк ҳамкорлигида 2011 йилнинг 3 мартидан 21 апрелигача мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик - жамиятимиз тараққиётининг мустаҳкам таянчи” мавзусида туркум иқтисодий тадбирлар ташкил этилди.
O`zLiDeP ва Марказий банк ҳамкорлигидаги лойиҳа орқали чекка ҳудудларда фаолият кўрсатаётган партия электорати вакилларини қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодий семинарлар Томди, Фуркат, Кўрғонтепа, Чуст, Бойсун, Бахмал, Паярик сингари юртимизнинг энг чекка туманларида ташкил этилди ҳамда уларда жами 11 минг нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу тадбирларда иштирокчиларга тижорат банклари томонидан қарийб 7 миллиард сўмлик кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Шунингдек, O`zLiDeP ва Марказий банк ҳамкорлигида жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб давлатимиз рахбарининг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижросини
таъминлаш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари учун махсус ўкув курслари ташкил этилмокда.
Айтиш жоизки, шу йил апрел-май ойларида ташкил этилган “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси тадбирларида 1450 нафардан ортиқ битирувчи ёшлар иштирок этди. Шундан ҳозирда 124 нафар битирувчининг бизнес-лойиҳаларини тижорат банклари томонидан молиялаш чоралари кўрилмоқда.
Хулоса ўрнида таъкидлаш ўринлики, O`zLiDeP ва Марказий банк ҳамкорлигида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар бутун мамлакат миқёсида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши эса ўз-ўзидан аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда шу асосда мамлакатимиз аҳолисининг даромади, фаровонлиги ва турмуш сифатини янада яхшилашга хизмат килади.
Шухрат ОРИПОВ,
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси
www.jamiyatgzt.uz
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |