14:30 05.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорликка кенг йўл
O`zLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан муҳим экани таъкидланмоқда.
Мазкур қонун лойиҳасидаги нормалар Юртбошимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузаси талаблари асосида ишлаб чиқилгани учун ҳам фракция аъзолари лойиҳа муҳокамасига алоҳида эътибор қаратдилар. Маълумки, Концепцияда барча соҳаларни туб ислоҳ қилишга йўналтирилган қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш, хусусан, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш вазифаси қўйилган эди.
Бу эса O`zLiDeP ва унинг қуйи палатадаги фракцияси зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Зеро, ислоҳотларнинг янги босқичида хусусий мулкнинг ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш талаб этилмоқда. Депутатларнинг фикрича, Қонунчилик палатаси муҳокамасига учинчи ўқишда киритилаётган ушбу қонун лойиҳаси партиянинг бу борадаги фаоилятининг мантиқий давомидир.
— Сайловолди дастуримизда қайд этилганидек, тадбиркор ва ишбилармонлар фаолиятига ҳалал бераётган ҳолатларнинг бартараф этилиши улардаги салоҳият ва имкониятларни тўлиқ рўёбга чиқариш имконини беради, — деди Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Равиль Собиржонов. — Шунинг учун ҳам ўтган йиллар мобайнида, мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солиш, назорат қилувчи органлар томонидан улар фаолиятига асоссиз аралашишларига йўл қўймаслик учун қатъий чоралар кўрилди. Бироқ, шунга қарамай, айрим ҳолатларда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар учраб турибди. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ана шу муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Гап шундаки, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунлар таҳлили уларнинг айрим моддаларини бугунги кун талабларига мослаштиришни тақозо этмоқда.
Масалан, тадбиркорларимиз томонидан «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонуннинг режали текшириш ўтказиш асосларини белгилайдиган нормаси уни амалиётда қўллаш чоғида ноаниқликларни келтириб чиқараётган эди.
Шундан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларга етарли шарт-шароит яратиш ва қонун ҳужжатларидаги тафовутларни бартараф этиш мақсадида мазкур қонуннинг 11, 16 ва 17-моддаларига, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 39-моддасига текшириладиган хўжалик юритувчи субъектларга далолатнома (маълумотнома) натижаларини текшириш якунланган куни беришни назарда тутувчи қўшимча киритишни таклиф этаяпмиз.
Бундай қўшимчанинг амалиётга жорий этилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини янада кенгроқ ҳимоя қилиш имконини беради. Шунингдек, мазкур қўшимчаларга кўра текширишлар ўтказишнинг бошланиш ва тугаш вақти аниқ белгилаб қўйилмоқда. Бундан ташқари, киритилаётган янги нормалар назорат қилувчи органлар текширишларни якунлаш тўғрисидаги далолатномаларни ўз вақтида тақдим этишини ҳам таъминлаб беради.
Фракция аъзоларининг фикрича, ушбу ҳужжатни қабул қилиш Президент Концепциясида илгари сурилган янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди. Чунки ундаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ана шу ҳужжатнинг мантиқий давоми бўлади, дейиш мумкин. Лойиҳага кўра, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва турларини аниқ белгилаб қўйиш назарда тутилмоқда.
Фракция мажлисида, шунингдек, «Геология-қидирув ишларини ташкил қилиш ва олиб бориш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳалари ҳам биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |