03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорлик – тараққиёт таянчи
2012 йил 31 июл куни O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Бахмал қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида “Тадбиркорлик – тараққиёт таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда O`zLiDeP Бахмал туман Кенгаши аппарати ходимлари, O`zLiDeP Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Давлат солиқ инспецияси, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ туман бўлими Кенгаши, тадбиркорлик ва бизнес соҳасига қизиқувчи ёшлар, маҳалла раислари, фаоллари, “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар, фермерлар, партия фаоллари ва ОАВ вакилларидан иборат 50 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашдилар. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш бугунги кунда энг долзарб, устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади, - дейди O`zLiDeP Бахмал туман Кенгаши депутати Манзура Норқўзиева. Бу борада тегишли қонун хужжатларига ўзгартиришлар киритилиб, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган коллеж битирувчиларига гаров таъминотисиз кафиллик асосида имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бунинг ҳисобидан кўпгина иш ўринлари яратилиб, касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг иш билан бандлиги оширилмоқда. Айнан касб-ҳунар коллежлари битирувчи босқич талабаларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида партия томонидан бугунги кунда “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.Тадбирда “Мустахкам оила йили”да оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларни тадбирлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш оилалар фаровонлиги таъминлаш каби устувор йўналиш ва вазифалар, Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида айтиб ўтилди. Туманда партия томонидан маҳаллаларда оила фаровонлиги ва муносиб меҳнат шароитини яратиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоат ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. “Мустаҳкам оила йили” Давлат Дастури ҳамда “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг амалий ҳаётимизда янада кенг ўрин эгаллаб бораётган бир пайтда бу соҳа учун янги имконият, имтиёз ва преференциялар яратилиб, унинг ривожи янги бочқичга кўтариш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда, - дейди Бахмал туман Давлат солиқ инспекцияси масъул ходими Наби Якубов. - Жумладан, мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, тадбиркорларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида ягона солиқ тўловининг 6% дан 5% га туширилгани ҳам самарали бизнес муҳитини яратишга хизмат қилмоқда. Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан ёшлар орасида ишбилармонлик ва бизнес муҳитини шакллантириш ва кенгайтириш, бошланғич тадбиркорлик фаолиятини саводли ва қонуний ташкил этишнинг асосий кўринишлари, самарли иш юритишнинг асослари ҳамда ёшлар орасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга оид “Бизнес тренинглар дастури” тақдимоти ўтказилди. Унда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида солиқ ва солиққа тортишда яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилиб, бизнес фаолиятини юритишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бизнес режалар тузиш, бизнес ғояларни яратиш, бозор таҳлили, ютуқларга эришиш борасида янги “танқидий таҳлил” методикалари борасида фикр юритилди. Дастур доирасида шахсий бизнес фаолиятини бошлаган ёш тадбиркорларнинг малака машғулотлари ҳам ўтказилди. Тадбир сўнгида Марказий банк ва тижорат банклари ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолиятида, айниқса ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятида банкларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мунтазам тадбирлар ташкил этиб бориш, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ўртасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида вилоят ҳамда республика миқиёсида доимий равишда мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинар тренинглар ўтказиб боришга келишиб олинди.
Обсудить новость на Форуме