11:30 03.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари
28 апрель куни O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” номли лойиҳа доирасида “Оилавий бизнесни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омилидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, банк-молия муассасалари вакиллари, партия фаоллари – тадбиркор, фермер ва ҳунарманд аёллар иштирок этишди.
Давра суҳбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш ҳамда хотин-қизлар ўртасида маҳаллаларда оилавий бизнесни ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда жорий “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да амалга оширилиши лозим бўлган партиявий вазифалар доирасида, айниқса маҳаллаларда яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш билан боғлиқ амалий ҳаракатларни янада кучайтириш, оилавий бизнесни ривожлантириш ва шу орқали маҳаллани тадбиркорлик марказига айлантириш юзасидан хотин-қизларнинг тутган ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, партия “Аёллар қаноти” ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” номли лойиҳанинг тақдимоти ўтказилиб, мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.
Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш ҳамда қишлоқ ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида юрган хотин-қизларга бизнес-режалар тузиш, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатишдир.
Шунингдек, давра суҳбатида мамлакатимизда хотин-қизларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ва ўз ишини янада кенгайтиришга мўлжалланган кредитлар миқдорини кўпайтириш ҳамда уларни имтиёзли равишда берилиш тартиблари тўғрисида сўз борди.
Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ишбилармон аёллар учун имтиёзли кредитлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги эътироф этилди. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий-иқтисодий билимларини ошириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш бугуннинг долзарб вазифаларидан эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Сўзга чиққанлар жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ ҳудудларида яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадга мувофиқлигини қайд этишди.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |