18:15 15.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорлик соҳасида аёлларнинг ўрни
O`zLiDeP Гурлан туман кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Тадбиркорлик соҳасида аёлларнинг ўрни” мавзуидаги давра суҳбатида жорий “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида юрган хотин-қизларга қулай имкониятлар яратиб бериш, уларни мазкур йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш хусусида сўз борди.
Сўзга чиққанлар жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётган айни пайтда хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ ҳудудларида яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадга мувофиқлигини қайд этишди.
Баҳс-мунозараларга бой бўлган давра суҳбати сўнггида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган партиявий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O`zLiDeP туман кенгашининг иш режаси белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме