13:32 29.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорлик равнақида олималарнинг ўрни
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурида ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда аҳоли даромадларини кўпайтириш ва фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида мазкур қарорда кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган хусусий тадбиркорликни ва ишбилармонликни ривожлантиришда олималарнинг ўрнига бағишланган Республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.
Конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатасининг депутатлари, турли вазирлик ва идоралар вакиллари, илмий-текшириш институтлари, инновацион марказларнинг олималари, олий таълим даргоҳларининг профессор-ўқитувчилари, Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги хотин-қизлар қўмиталарининг раислари иштирок этди.
Мазкур академия ректори Қ.Назаров, Республика Хотин-кизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Г.Маъруфова, Ўзбекистон хотин-қизларининг "Олима аёллар" уюшмаси раиси Р.Муртазоева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-кизлар қўмитаси раиси Ф.Абдурахимова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида хотин-кизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаоллигини янада кучайтириш, ижодий-интеллектуал салоҳияти, иқтисодий-ҳуқуқий билимини юксалтиришга яқиндан кўмаклашиш масаласи доимий эътиборда эканини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу йўналишдаги ишларни янги поғонага олиб чиқиш имконини бермоқда.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, барча жабҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун қўшимча имконият ва шароитлар яратиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу жиҳатлар олима хотин-қизлар фаолиятида ҳам акс этмокда. Юртимиз аёллари илм-фаннинг барча йўналишлари, айниқса, таълим, соғликни сақлаш, педагогика йўналишида самарали тадқиқотлар олиб бормоқда. Айни пайтда аниқ фанлар, жумладан, иқтисодиётга оид изланишлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, молия ва банк тизимида қўшимча қулайлик ва имкониятлар яратиш, кичик бизнес субъектларини текширишга оид чора-тадбирларни такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда.
Конференцияда жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни, Ўзбекистонда инновацион илмий-техника фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари, иқтисодиётни либераллаштиришда кичик бизнесни ривожлантириш йўллари каби мавзуларда маърузалар тингланди.
www.uza.uz
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |