12:15 14.10.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат бошқаруви идоралари, солиқ, божхона тузилмалари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар
2011 йил 10 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ ва Божхона қўмиталари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигидаги Республика семинари бўлиб ўтди.
“Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат бошқаруви идоралари, солиқ, божхона тузилмалари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида ўтказилган мазкур семинарда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Солиқ ва Божхона идоралари, Савдо саноат палатаси, ЎзФХУ, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари вакиллари, тадбиркор ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шаклантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш доирасида - тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жадал ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича давлат бошқаруви идоралари, солиқ ва божхона тузилмалари билан ўзаро муносабатларини соддалаштириш, шунингдек, солиқ ва божхона тўловлари бўйича яратилган қўшимча имтиёз ва преференциялардан янада самарали фойдаланиш ҳамда уларни янада такомиллаштириш юзасидан аниқ мақсадли амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.
Барчамизга маълумки, давлатимиз раҳбари жорий йил 30 сентябрь куни Наманган ва Андижон вилоятларига қилган ташрифи чоғида Андижон вилоятининг бир гуруҳ фермерлари билан учрашиб, фермерлик ҳаракатини жадал ривожлантириш мақсадида туманларда фермерлар кенгашини тузиш таклифини илгари сурган эдилар. Мазкур Кенгаш фермерлик ҳаракатини янада тараққий эттириш, юқори самарадорликка эришаётган фермер хўжаликлари иш тажрибасини оммалаштириш, фермерларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар манфаатларини ифодалаш, илғор илм фан ютуқларини ҳамда инновацион ғояларни, био ва нанотехнологиялар билан бирга замонавий агротехник тадбирларни амалиётга кенг жалб этишга, соҳани замон талаблари асосида ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Семинрада иштирок этган O’zLiDeP фаоллари давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлар экан, туманлар миқёсида ташкил этилажак “Фермерлар Кенгаши” фаолиятини йўлга қўйиш мамлакатимизда ислоҳотлар ривожланишининг янги босқичидаги энг муҳим устувор вазифа этиб белгиланган қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнини жадаллаштиришга хизмат қилишини, хусусан алоҳида эътироф этдилар. Зеро, O’zLiDeP сайловолди дастурида ҳам,
-фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш;
-аграр соҳага инновациялар киритишни рағбатлантириш ва чуқурлаштириш;
-шартномаларда кўзда тутилган хом ашё, материаллар ва товарларни белгиланган муддатларда етказиб беришда, фермерлар етказиб берган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китобни амалга оширишда тайёрловчилар ва таъминотчиларнинг масъулиятини янада кучайтириш;
-фермер хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотларни қайта ишлаш ва уларни экспорт қилишни ривожлантириш учун мумкин қадар қулай шарт-шароитлар яратиш каби масалаларга кенг аҳамият қаратилганлиги боис Президентмизнинг ушбу ташаббуслари O’zLiDePнинг кўп сонли электорати вакиллари ҳаёти ва фаолиятида юксак аҳамият касб этиши қайд этилди.
Таъкидландики, O’zLiDeP мазкур жараённинг фаол иштирокчиси бўлишни ҳамда ўз электорати ҳисобланган фермерлар фаолиятининг изчил ривожланишини таъминлаш орқали жамиятимизнинг ижтиоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган ўрта синфнинг шаклланишига ва унинг тобора мустаҳкам бўлиб боришига эришишни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади.
Шунингдек, тадбирда сўз олган ҳамкор ташкилотлар вакиллари Президентимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар асосида ҳамкор ташкилотларнинг мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, республика иқтисодиётида хусусий сектор ролини ошириш борасидаги биргаликдаги фаолиятини янги босқичга кўтариш, мавжуд куч ва имкониятларни бирлаштириш лозимлигига алоҳида аҳамият қаратдилар.
Мазкур Фармон кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратиш орқали мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат эканлиги таъкидланди.
Қайд этилдики, ушбу Фармон “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган иқтисодиётимиз салоҳиятини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик роли ва аҳамиятини изчил оширишга қаратилган ўзгаришлар стратегиясининг мантиқий давомидир. Унда белгиланган комплекс чора-тадбирлар “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг изчил ижросини таъминлашга, тадбиркорлик фаолияти учун янги, янада кенг имкониятлар яратишга қаратилган.
Фармонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, хусусан, турли рухсат бериш тартибларини янада қисқартириш лозимлиги белгиланганлиги, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш талаби қўйилаётганлиги, тадбиркорларнинг бошқа идоралар билан муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқининг устуворлиги принципига амал қилиниши тўғрисидаги талаб мамлакатимизда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада такомиллашиб бораётганлигидан далолат эканлиги алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, семинар давомида тадбиркорлик субъектларининг давлат бошқаруви органлари ва солиқ тузилмалари билан ўзаро муносабатларини янада такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун, аграр соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инновацион ва замонавий биотехнологиялардан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш борасида яратилган божхона имтиёзлари борасида ҳам мутасадди идоралар вакилларининг маърузалар тингланиб улар асосида бевосита мулоқот ва баҳс мунозаралар бўлиб ўтди.
Тадбир якунида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат бошқаруви идоралари, солиқ, божхона тузилмалари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш юзасидан кўплаб таклифлар, фикр ва мулоҳазалар билдирилиб улар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме