21:45 31.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
"Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат берувчи тартиб-қоидалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамаси
2011 йил 28 март куни “Пойтахт” бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси ҳамкорлигида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат берувчи тартиб-қоидалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамаси” мавзусидаги семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳага дахлдор барча вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, республикамиздаги фаол тадбиркорлар, иқтисодчи олимлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар. Йиғилишни Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг раиси Б.М.Иминов олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б.С.Якубов қатнашди.
Семинарда республикамизда мустақиллик йилларида тадбиркорликни ривожлантириш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, яратилган шарт-шароит ва имкониятлар, соҳа вакилларига берилган имтиёзлар ва преференциялар, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқукий кафолатлар, соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тарақкиётида тадбиркорликнинг ўрни, роли ва аҳамияти ҳакида, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида илгари сурилган “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат берувчи тартиб-қоидалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти ғояси асосида ушбу ҳужжатни муҳокамасига бағишланди.
Шунингдек, мустақиллик йилларидаги тараққиётимиз мисолида, тадбиркорликни ривожлантиришга, мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу масалалар бўйича Президентимизнинг ҳамда ҳукуматнинг фармон ва қарорлари қабул қилинган.
Алоҳида таъкидланганидек, қонун лойиҳасини тайёрлашнинг ҳар бир босқичида ва унинг Қонунчилик палатаси йиғилишида муҳокама қилгунга қадар депутатлар масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ушбу қонун хужжатининг мукаммал ва сифатли бўлиши учун фаол иштирок этишлари ва ўз таклифларини бериб боришлари айтиб ўтилди. Семинарда таъкидланганидек кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси рухсат бериш тартиб-қоидаларини асосий принципларини белгилашда асосий қонун бўлиши айтиб ўтилди. Қонуннинг асосий мақсади:
ҳуқуқий-норматив тизимни ташкил қилишга ҳамда рухсат бериш тартиб-қоидаларини бозор иқтисодиёти принциплари билан уйғунлаштиришга;
давлат бошқаруви органларида ва жойлардаги давлат идораларида рухсат бериш тартибларини бирхиллаштиришга;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги ортиқча бўлган бюрократик тўсиқларни ташкил қилувчи рухсат берувчи тартиб-қоидаларни бартараф этишга ва бошқариш тизимини такомиллаштиришга;
тадбиркорлик соҳасида қабул килинаётган бошқарув қарорларини очиқлиги ва ошкоралигини ҳамда рухсат олиш учун керак бўлган хужжатларни аниқ сонини ва муддатини белгиланишига ва бошқаларни аниқ кўрсатишга мўлжалланган.
Семинарда таъкидланганидек, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун керак бўлган рухсат берувчи хужжатлар рўйхатини аниқлаш учун мавжуд бўлган, қонун ва қонуности хужжатлар давлат ва маҳаллий идоралари томонидан инвентаризация қилинганида, 159 та рухсат берувчи хужжатларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқлиги таклифи киритилди. Чунки, уларда такрорланиш ва ҳозирги замон талабига жавоб бермаслик ҳолатлари мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунинг учун, ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат идорадари томонидан рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхатини кескин қисқартиришга олиб келиши айтиб ўтилди.
Қонунда рухсат берувчи тартиб-қоидаларнинг аниқ механизми белгилаб қўйилиши тадбиркорлик субъектлари ҳукуқий химоясини таъминлашга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имкониятларни кенгайтириши тўғрисада фикр билдирилди.
Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида халқаро тажриба ҳам ўрганилгани таъкидлаб ўтилди. Европа давлатларида “бир ойна” принципи ишлатилиши, яъни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган хужжатлар тайёрлангандан сўнг бир жойга топширилиши ва рухсат олиниши айтиб ўтилди.
Семинарда таъкидланганидек ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат идоралари томонидан бериладиган рухсат берувчи ҳужжатлар сонини қисқаришига, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада такомиллаштиришга ва рухсат берувчи тартиб-қоидаларнинг тизимлилигини таъминлашга олиб келади.
Маърузалар юзасидан, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари билан депутатлар, тадбиркорлар, олим ва мутахассислар ўртасида савол-жавоб ва мунозаралар бўлиб ўтди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Анжуман якунида тегишли таклифлар ва тавсиялар қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |