21:15 02.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорлар мулоқот форуми
Ўзбекистоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлаш йўлидаги энг устувор вазифалардан бири бу, шубҳасиз, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини орттириш орқали фуқаролар фаровонлигини оширишга эришишдир. Бу масалани ижобий ҳал этиш эса соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бу жараёнда соҳа вакилларининг тўғридан-тўғри иштирок этишларини таъминлаш билан боғлиқдир.
Ана шундан келиб чиқиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитинеи шакллантиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсиқ бўлаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишга, партия электорати, соҳа мутахассислари ва экспертларни энг муҳим давлат қарорлари ва парламентимиз томонидан кўриб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари муҳокамасига жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни мунтазам ташкил этмоқда. Хусусан, жорий йил май-июнь ойларида барча ҳудудларда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида амалий мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.
2012 йил 29 май куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроқўми ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамкорлигида мазкур мавзуга бағишланган навбатдаги амалий мулоқотни ўтказди.
Тадбирда шунингдек Адлия, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзавтойўл”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзкимёсаноат”, Давлат монополия ва давлат тасарруфидан чиқариш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси етакчи мутахассислари ва экспертлари, “Тошкент” Республика фонд биржаси, тижорат банклари, суғурта компаниялари, соҳанинг етук мутахассислари, олимлар, тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ушбу амалий тадбир, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифалар, унда илгари сурилган қонунчилик ташаббусларини ҳаётга тадбиқ этиш масалаларига қаратилди. Жумладан, давлатимиз раҳбари маърузасида “Aкциядорлик жaмиятлaри вa aкциядорлaрнинг ҳуқуқлaрини ҳимоя қилиш тўғрисидa”ги Қонунни янги тaҳрирдa ишлaб чиқиш вa қaбул қилиш ҳaмдa ундa корпорaтив бошқaрув вa нaзорaт оргaнлaрининг вaколaтлaри, ҳуқуқлaри вa жaвобгaрлигини янaдa aниқ бeлгилaш лозимлигига эътибор қаратилганлиги таъкидланди.
Концепцияда aкциядорлик жaмиятлaрининг Кузaтувчилaр кeнгaшлaри, умумий йиғилишлaри, тaфтиш комиссиялaрининг роли вa aҳaмиятини ошириш, миноритaр, яъни қўлидa aкцияси кaм бўлгaн aкциядорлaрнинг кaфолaтлaрини кўпроқ тaъминлaш, бaрчa aкциядорлaрни вa бўлaжaк инвeсторлaрнинг aкциядорлик компaниялaри фaолияти тўғрисидa axборот олиш имкониятлaрини кeнгaйтириш борасида устувор вазифалар белгиланган.
Давра суҳбатида таъкидланганидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тезкор ривожланиши учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар ва преференциялар яратиш мамлакатимиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Жумладан, республика иқтисодиётида қимматли қоғозлар бозорининг етакчи роли, қимматли қоғозлар аҳоли ва тадбиркорлар учун қўшимча даромад манбаига айланишининг муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир қатнашчилари республика қимматли қоғозлар бозорида тадбиркорларнинг инвесторлар ва профессионал иштирокчилар сифатида кенг фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиш ўз маблағларини акциялар ва бошқа молиявий воситаларга йўналтиришлари учун имкониятларни кенгайтириш, бозорда молиявий хизмат кўрсатиши, шунингдек, қимматли қоғозлар чиқариш орқали фаолияти учун капитал жалб қилувчи эмитент сифатида қатнашиши мумкинлигини қайд этдилар.
Тадбир иштирокчиларнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятлaр мавжуд. Хусусан, бу аҳоли ва тадбиркорларнинг ушбу бозорда янада фаол иштирок этиши учун республика ҳудудларида зарур шароитлар яратиш, бозорнинг ахборот таъминоти, жумладан, қимматли қоғозлар ва уларни чиқарган ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар етарлича ва тезкор ошкор этиш, рентабеллиги юқори бўлган компаниялар акциялари кўринишидаги қимматли қоғозлар ресурсларини ошириш, қимматли қоғозлар бозорида тадбиркорларнинг янада эркин фаолият кўрсатишига доир самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масалалари билан боғлиқ.
Тадбирда сўз олганлар қимматли қоғозлар бозорининг барча иштирокчилар учун очиқлиги, ушбу бозорда битимлар тузиш механизми фаолият кўрсатишида замонавий ахборот технологиялардан янада кенгроқ фойдаланиш ҳамда жойларда инвестиция муассасалари, инвесторларга хизмат кўрсатувчи маслаҳат бериш шоҳобчаларни ташкил этиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидладилар. Йиғилишда қайд этилганидек, иштирокчилари учун қулай тарзда уларга инвестиция қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тезкор ва сифатли ошкор қилиниши бозорнинг ахборот таъминотини такомиллаштиради.
ЎзЛиДеП фикрича, акциядорлик компанияларининг қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, энг аввало, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимини сифат жиҳатдан мукаммаллаштиришга хизмат қилади. Зеро, акциядорлик жамиятига маблағ киритган ҳар қандай сармоядор унинг юқори молиявий самарадорликка эришилишидан манфаатдордир. Шуларни эътиборга олган ҳолда, айни пайтда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари янги таҳрирдаги “Aкциядорлик жaмиятлaри вa aкциядорлaрнинг ҳуқуқлaрини ҳимоя қилиш тўғрисидa” қонунини такомиллаштириш борасида жиддий ва изчил ишларни олиб бормоқда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари манфаатларига мос келадиган амалий таклифларни тайёрламоқдалар. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонунчилик меъёрларининг акциядорлик жамиятларига тегишли қисмини мувофиқлаштириш ҳамда масъулияти чекланган жамиятлар таъсисчилари таркибидаги ўзгаришлар ҳисобини тартибга солинишини таъминлаш, шунингдек, ушбу жамиятлар фаолиятида юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш, ижро этувчи органлар фаолияти устидан назоратни ва улар фаолиятининг ошкоралиги таъминлаш имконини беради.
Амалий мулоқот давомида қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ўрнини янада ривожлантириш ва оширишга доир аниқ таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме
27 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |