14:16 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркорлар ҳуқуқи ва манфаати йўлида
Президентимиз Ислом Каримовнинг «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан соҳани янада ривожлантиришга ва қўшимча имтиёзлар яратишга қаратилган муҳим ҳужжат сифатида баҳоланмоқда.
Мазкур Фармонга мувофиқ жорий йилда ҳатто режа асосидаги текширишларнинг ўтказилмаслиги ҳам белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолият давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб уч йил давомида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайдиган бўлди.
Шунингдек, Фармонда Назорат қилувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш ва соддалаштириш борасида аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш вазифаси топширилдики, бу ўз навбатида текшириш тартибларининг янада соддалаштирилишини таъминлайди.
Шу ўринда истиқлолнинг дастлабки даврлариданоқ Юртбошимиз раҳнамолигида хусусий тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар ҳам ўрта қатлам вакилларини ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилганини, соҳа фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш борасида 100 га яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинганини таъкидлаш мумкин.
Хусусан, кейинги 10 йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида”, “Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонлари ҳамда “Тадбиркорлик субъектини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қарори бу йўналишдаги ислоҳотларнинг янги босқичини нафақат бошлаб берди, балки хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатларини мустаҳкамлаш, мулкий дахлсизлигини таъминлаш, улар фаолиятига нисбатан ҳар қандай аралашувларни бартараф этиш, энг асосийси — давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларни эркинлаштиришда муҳим аҳамият касб этди.
Юртбошимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинганига ҳали кўп вақт бўлмай туриб, дастур ижросини таъминлашга қаратилган ниҳоятда муҳим Фармоннинг эълон қилиниши тадбиркорлик, хусусан, кичик бизнесга йўналтирилган доимий эътибор ва имтиёзларнинг ўзвий давоми бўлди. Шу маънода ҳам мазкур ҳужжат давлат ва назорат органларининг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашувининг тубдан қисқартириш, текширишларни ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашувининг олдини олишга хизмат қилади. Бундай муносабат, шубҳасиз, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфатларини ҳимоя қилишни кучайтириш баробарида мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес улушини энг илғор давлатлар даражасига олиб чиқиш имконини беради.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |