14:30 13.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тадбиркор аёл – оила таянчи
O’zLiDePнинг “Аёллар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” ҳамда “Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага” номли лойиҳалари жойларда амалий натижалар бермоқда. “Аёллар қаноти”нинг жойлардаги бўлимлари энг чекка ҳудудларда ҳам партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини фаол тарғиб қилиш орқали опа-сингилларимизни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга имкон даражасида ҳисса қўшмоқдалар. Жумладан, Фарғона вилоятида мазкур лойиҳаларда иштирок этиб, ўз бизнес-режаларини мувафаққиятли ҳимоя қилган 145 нафар хотин-қизга ОАТБ “Микрокредитбанк”нинг ҳудудий бўлимлари томонидан 356 млн. 750 минг сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди. — Дарҳақиқат, лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирларимиздан кейин унда қатнашиш истагини билдирганлар сони кескин ортди, — дейди O’zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири Гулбаҳор Турдиқулова. – Ана шу тадбирлар доирасида аёлларимизни бизнес-режа тузишга, уни ҳимоя қилишга ўргатдик. Айни пайтда семинарларни Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, божхона ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда давом эттираяпмиз.Фарғонадаги “Дил Феруз” хусусий корхонаси раҳбари Дилафруз Умрзоқова бундан икки йил аввал тикувчилик цехи очиб, болалар кийими ва кўрпа-тўшак жилдлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Ўтган муддат ичида тадбиркор 4 нафар хотин-қизни иш билан банд этди. Маҳалладаги 2 нафар аёлни касаначиликка жалб этди. Дилафруз ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Аёллар қаноти”нинг “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳасида иштирок этиб, қандолатчилик йўналишини ташкил этди.Ана шу лойиҳаларнинг амалий самараларини Қорақалпоғистонда ҳам кўриш мумкин. Бугун бу ерда ҳам оқила, ташаббускор, ҳунарманду тадбиркор опа-сингилларимиз сафи кенгайиб бормоқда. O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан лойиҳалар доирасида ўтказилаётган амалий учрашув ва семинарлар хотин-қизларга бизнес-режа тузиш, банкдан кредит олиш каби масалаларни ижобий ҳал этишда қўл келаётир. Қўнғирот туманидаги “Аган” фермер хўжалиги раҳбари Гулсанам Абдуллаева ҳам мазкур лойиҳада қатнашиб, 24 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлди. Бундай амалий ишлар самарасини республикамизнинг барча ҳудудларида кузатиш мумкин. Бу эса, шубҳасиз, мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги фаолият ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш, касаначиликни ривожлантириш орқали бандликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги самарасидир.
“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме