17:45 14.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Тақдиримсан, бахтимсан эркин ва обод Ватан!»
Шу кунларда давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 21 йиллик байрамига таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, жойларда ҳар ҳил маданий – маърифий кечалар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири Беруний туманида бўлиб ўтди. -Мустақиллигимиз шарофати билан барча соҳаларда эришган ютуқларимиз, халқимиз, аввало тадбиркор ва фермер аёлларимиз учун яратилаётган имкониятлар ва ёшларимиз онгу тафаккури, интеллектуал салоҳияти, тадбиркорлик кўникмалари, партия ғоясига бўлган садоқат ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда, - дейди ЎзЛиДеП аъзоси Р.Балмахонова. - Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган «Тағдиримсан, бахтимсан эркин ва обод Ватан!» эзгу ғояси замирида қўлга киритган оламшумул ютуқларимиз, 21 йиллик қувонч ва ташвишларимиз, дунёкарашимиздаги ўзгаришлар, хаётга бўлган муносабатимиз, бугунимиз кечагидан, эртамиз бугунгидан ёруғрок, фаровонроқ бўлишига, фарзандларимиз келажагига, тинчлик ва осойишталигимизга катъий ишонч мужассам. Зеро, эркинлик бор жойда – ободлик бор. Шунингдек, ўтказилган тадбирда, Ватанимизнинг халқаро майдонидаги обру-эътибори ортиб бораётгани, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳакида илиқ фикрлар билдирилди. Қолаверса, мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, ўз бизнесларини тўғри йўлга қўйишларида кўрсатилаётган юксак эътибор туфайли кўплаб юртдошларимиз ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қуйганлиги ва шу туфайли ўз оиласи фаровонлигини ошириш билан бирга ҳалкимизга самарали хизмат кўрсатиб келаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўтказилган тадбир давомида бошқа қатор чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди. Иштирокчиларнинг фикрича, уларнинг амалга оширилиши орқали мамлакатда тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлашга муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.Айни пайтда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали ахоли турмушини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга босқичма-босқич, изчил тадбиқ этилмоқда ва бунинг натижасида аёлларнинг тадбиркорлик фаолияти оширилиб, тадбиркор аёллар сони ортиб, хаётимиз фаровонлиги таъминланмоқда.
Обсудить новость на Форуме