18:45 11.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТУМАНДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИККА ЭЪТИБОР

O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Беруний туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг тумандаги ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказди.  

Тадбир ушбу қонуннинг маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришдаги ўрни, аҳамияти хусусида аҳолига етарлича маълумот бериш, бу борадаги ишларни жадаллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Беруний тумани ҳокими ўринбосари Ҳамид Рўзимович берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида “Микрокредитбанк” ОАТБнинг Беруний туман филиали томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун 153,63 млн. сўм атрофида кредит сармоялари ажратилган.

Тадбирда йиғилганларга партиянинг “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон талаба” сингари лойиҳаларида ёшларнинг иштироки, лойиҳа қатнашчиларига ўз бизнесини йўлга қўйиш учун кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида ҳам сўз борди. 

Хусусан, лойиҳада фаол қатнашиб, 5 миллион сўм кредит олиб паррандачилик фаолияти бўйича оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган Роҳатжон Раҳмонов партия лойиҳаларидан миннатдор эканини билдирди.           
                                       O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме