18:01 19.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТУМАН ТАҲРИРИЯТИДА ЯНГИ БПТ ИШ БОШЛАДИ

Шуманай туманида чиқадиган “Шоманай нуры” газетаси таҳририяти ҳузурида O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Таҳририятда меҳнат қилаётган 10 нафар ходимнинг барчаси O‘zLiDeP аъзоси бўлиб, энди улар ягона БПТга бирикди. 

Янги БПТ раислигига Мийригул Байдуллаева сайланди.     

– O‘zLiDeP Устави, Дастури ва партия раҳбар органлари қарорлари билан белгилаб берилган мақсад ва вазифалар доирасида ишларимизни фаол ташкил этишга бел боғлаганмиз, – деди Мийригул Байдуллаева. – Шу кунгача олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари самараси ўлароқ, аҳоли ўртасида катта ҳурмат ва обрўга эга бўлган хусусий  сектор вакилларининг бир нечтаси партия аъзолигига ўтди. Айтиш жоизки, жойларда партия мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда маҳаллий оммавий ахборот воситалари муҳим аҳамият касб этади. 

Партия Дастурида ҳам оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимият сифатида фуқаролик жамиятининг негизига айланмоғи даркор экани таъкидланган. Дастурда партия улар орқали ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг муҳим муаммоларини кўтариб чиқишни, кишиларни ўйлантираётган барча муаммоларни жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этишни, ҳокимият ва бошқарув тизими фаолияти ҳамда улар қабул қилаётган қарорларга танқидий ва холисона баҳо беришни кўзда тутади, деб қайд этилган. 

Шу боис, янги БПТ аъзолари ўз фаолиятини ана шу тамойиллар асосида юритишга қарор қилди. 
Саламат ҚУДАЙБЕРГЕНОВ,O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашибошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича бош консультанти 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме