18:01 08.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТЕГИШЛИ ВАЗИФАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

 Жиззах вилоятида O‘zLiDePнинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари жойларда қонунлар ижросининг таъминланиши, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ислоҳотлар жараёнини таъминлаш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда. Барча масалалар депутатлик гуруҳлари йиғилишларида батафсил муҳокама этилиб, зарур ҳолларда тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланмоқда. Масалан, яқинда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан “Туризм тўғрисида”ги қонуннинг вилоятдаги ижроси, шунингдек, Жиззах вилоятида автомобиль транспортида йўловчи ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш ҳамда вилоят паркини янгилашни янада кучайтириш, йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш соҳасида ягона техника сиёсатини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган ҳаракат дастурлари муҳокама этилди. Тегишли муҳокамалар жараёнидан кейин ҳар икки масала бир овоздан тасдиқланди.О‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари вилоятда мавжуд муаммоларни бартараф этишда депутатлик сўровлари, жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланишга интилмоқда. Айни кунларда эса O‘zLiDeP депутатлари давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли тадбирларни амалга оширишга асосий эътиборларини қаратган. Насим БекмуродовO‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши депутатликгуруҳлари билан ишлаш сектори мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме