22:00 26.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАШАББУСЛАРГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” Хўжайли туманида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Жисмонан соғлом ва маънавий етук, эркин фикрлайдиган барқарор авлодни тарбиялашда оиланинг роли” мавзуида давра суҳбати ўтказди. 
Унда партиянинг хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини янада кенгайтириш, тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан фикр алмашилди. 
Шу билан бирга, тадбирда “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида ҳам сўз борди. 
- O‘zLiDeP томонидан мазкур лойиҳа доирасида ўтказилаётган тадбирлар биз шифокорларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош педиатри Е.Зарипова. - Президентимиз раҳнамолигида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш каби соҳаларда олиб берилаётган ишларнинг янада кенг қулоч ёйишида бундай давра суҳбатларининг роли катта бўлади. 
Тадбирда туман миқёсидаги бу борадаги ишларни янада кучайтириш, бунга кенг аҳоли қатламларини жалб этиш борасидаги бирламчи вазифалар белгилаб олинди.                                                      O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши                                      Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме