14:45 13.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАШАББУСКОРЛИК ВА ҚАТЪИЯТ ТАЛАБ ЭТИЛМОҚДА
Президентимиз Ислом Каримовнинг «Бош мақсадимиз — кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш» номли маърузасида баён этилган мулоҳазалар, қайд этилган далил ва рақамлар ҳамда белгилаб берилган устувор йўналишлар 2012 йилда ҳам ўз иқтисодиётини барқарор ривожлантириб, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 8,2 фоиз ўсишига эришган Ўзбекистоннинг кучли иқтисодиётга эга эканини кўрсатди.Зеро, бугунга келиб ҳам дунё иқтисодиёти таназзулдан чиқиш йўлларини излашда давом этаётган, 2015 йилга бориб жаҳон миқёсида 205 миллион кишининг ишсиз қолиши башорат қилинаётган бир пайтда Ўзбекистонда 2012 йили 1 миллиондан зиёд иш ўрни ташкил этилди. Жами харажатларнинг 59,9 фоизи эса ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга қаратилди. 2012 йилда мамлакатимиз иқтисодиётига 11 млрд. 700 млн. доллар миқдорида ички ва хориж инвестицияси жалб этилиб, бу кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 14 фоизга ошганига ҳам таҳлилчилар алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Шу ўринда жами инвестицияларнинг 22 фоиздан зиёди хориж инвестицияси эканини қайд этиш лозим. Бу, шубҳасиз, Ўзбекистондаги барқарорлик, ривожланаётган иқтисодиёт, мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликка бўлган мустаҳкам ишонч натижасидир.Агар она-Ватанимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чуқурроқ назар ташласак, 1991 йилдан 2000 йилгача бўлган давр миллий давлатчилик асосларини шакллантириш, беқиёс ўзгаришларни ўз ичига олган ислоҳотларнинг дастлабки босқичи бўлганини кўрамиз. 2001 йилдан эса бугунги кунгача бўлган муддатни ўз ичига олган навбатдаги босқич — иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ этиш, аҳоли турмуш даражасининг муттасил ўсиб боришини таъминлаш даври бўлди. Ана шу даврда қабул қилинган қонунлар, Президент фармони ва қарорлари бугунги натижалар учун мустаҳкам асос яратди. 2012 йилда эришилган натижалар ҳам шундан далолат бермоқда. Хусусан, ўтган йили умумий қиймати 1 млрд. 600 млн. доллардан ортиқ бўлган капитал қўйилмалар ўзлаштирилиб, 205 та йирик инвестиция объекти қуриб битказилгани, аграр секторнинг том маънодаги соҳибларига айланган фермерлар томонидан 3 млн. 460 минг тоннадан зиёд пахта, 2 млн. тоннадан зиёд картошка ва 9 млн. тоннадан ортиқ сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилди.Шу ўринда 2012 йил якунлари ва 2013 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган мажлисда тадбиркорлик ва фемерликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини таҳлилчилар алоҳида тилга олмоқдалар.Бундан ташқари, ўтган йили мамлакатимизда ташкил этилган 1 миллиондан ортиқ янги иш ўрнининг 62 фоизи қишлоқларда яратилди. Энг муҳими, бу жараёнда давлат ва жамият олдидаги ижтимоий масъулиятини теран англаётган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 485 мингта янги иш ўрни яратилди. 2013 йилда эса бу кўрсаткичларнинг янада яхшиланишига шубҳа йўқ. Чунки 2012 йили «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да қабул қилинган ўнлаб қонунлар ўрта қатлам вакиллари учун янада кенг имконият ва имтиёзлар яратиш имконини берди. Айниқса, ишбилармонлик муҳитининг жаҳон тажрибасида қабул қилинган мезонларига мос тарзда яхшиланаётгани ўрта қатлам фаолиятини мустаҳкамламоқда. Шунинг учун ҳам «Обод турмуш йили» дея ном берилган 2013 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 500 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилаётгани тилга олинаяпти.Бу эса ўз-ўзидан тадбиркорлар, фермерлар манфаатини ҳимоя қилаётган O’zLiDeP ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясидан ана шу жараёнда фаол иштирок этишни, соҳага оид қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини таъминлашда ташаббускорлик ҳамда қатъият кўрсатишни тақозо этади. 2012 йилда эришилган улкан натижаларни шу маънода ҳам истиқлолнинг дастлабки йилларида тўғри танланган тараққиёт йўлининг беқиёс ҳосиласи сифатида эътироф этиш жоиз. Зотан, бу йўл Ўзбекистонни тобора ривожланган мамлакатлар қаторидан муносиб жой олиши учун мустаҳкам кўприк вазифасини ўтамоқда. “XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме