16:00 02.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАШАББУСКОР БПТЛАР – ПАРТИЯ ТАЯНЧИ

O’zLiDeP Самарқанд вилояти  Кенгаши ташаббуси билан “ASL NAFIS” МЧЖда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг кўргазмали ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. 2010 йилда “ASL NAFIS” МЧЖда O’zLiDePнинг бошланғич партия ташкилоти ташкил этилганда партия аъзолари сони 5 нафар кишидан иборат эди. – Бугунги кунда аъзоларимиз сони 30 нафардан ошиб кетди, – дейди  БПТ раиси Қ.Сувонов.  – Ҳозирда БПТ учун алоҳида хоналар ажратганмиз ва аъзоларимиз билан Президентимиз маърузалари, қарор ва фармонлари, янги қонунлар мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича ўқув-семинарлар ўтказиб келмоқдамиз. Шу сабабли БПТ аъзолари сафи жамиятимизнинг илғор фикрли, интилувчан, ташаббускор вакиллари ҳисобига кенгаймоқда. Партия аъзоларининг сиёсий билимларини ошириш, уларни партиянинг юқори органлари қарор ва фармойишлари ҳамда кўрсатмалари билан мунтазам таништириб бориш мақсадида БПТ хоналари партиянинг имиджига мос равишда жиҳозланиб, намунали БПТга айлантирилган. Айтиш жоизки, айни пайтда O’zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгашининг туман ва шаҳар бўлимларида 766 та бошланғич партия ташкилоти фаолиятюритаётган бўлса, уларнинг 252 таси фирма ва хусусий  корхоналар, фермер хўжаликлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектларида ташкил этилган. “Мамлакатни модернизациялаш, фуқаролик жамияти асосларини  шакллантириш, эркин иқтисодиётни қарор топтириш, кишиларимизда ўз қадр-қимматини англаш туйғусини уйғотиш, маънавий қадриятларни қайта тиклаш, келажаги буюк мамлакатни барпо этиш каби йўналишлар партиямиз Дастуридан мустаҳкам ўрин олган.  Биз бу борадаги вазифаларни бажаришда БПТлар фаолиятига кенг ўрин берганмиз. Бугунги ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам жорий йилда амалга ошириладиган тадбирлар режаси тасдиқланди”,  – дейди  O’zLiDeP Самарқанд вилояти  Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Н.Мўминова. Тадбирда БПТ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари, Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалари белгилаб олинди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме