20:15 23.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАРБИЯ ҲАР ДОИМ БИРЛАМЧИ МАСАЛА БЎЛМОҒИ КЕРАК

 Ўрта Чирчиқ туманидаги ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежида “Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш масалалари: эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

 Жорий йилда O`zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан 3 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. “Соғлом оила-мустаҳкам оила” номли лойиҳа ҳам айнан хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган. Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган тадбирда оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, ёшлар тарбияси каби мавзуларда чиқишлар қилинди. 

 - Партиямиз Дастури ва Сайловолди  платформасида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, соғлом  миллат генофондини  асраш ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш каби эзгу ниятлар мужассам, - деди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Акрамова. -  Партиямиз юртимиздаги оилалар ва улар ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш, оилалар мустаҳкамлиги ва уларнинг барқарорлигидан тўла манфаатдордир.

 O‘zLiDeP Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари М.Кусаева эса хотин-қизларнинг орзулари рўёбга чиқишида партия ташаббуси билан ўтказилаётган лойиҳалар муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб бораётганини таъкидлади. 

 Унинг билдиришича, бугунги кунда ўртачирчиқликлар бу лойиҳаларга катта қизиқиш билан қарамоқда ва уларда фаол иштирок этмоқда.

 Давра суҳбатида ёшлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, маҳаллаларда яшаётган ёш қизларни спортга кенгроқ жалб этиш, бу борада кенг тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш долзарб вазифа экани қайд этилди. 

 Давра суҳбати якунида партия сафига қабул қилинган хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. 
O’zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме