10:45 30.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАРҒИБОТ ВА ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ БАРДАВОМ БЎЛСИН!
Жорий йилнинг 29 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасини партия электорати ва кенг омма орасида тарғибот-ташвиқот қилишда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни ва ролига бағишланган тадбир ташкил этилди. Дарҳақиқат, мамлакатмизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этиш, сиёсий майдонда партия нуфузини янада мустаҳкамлаш, электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бошланғич партия ташкилотлари зиммасига улкан масъулият юкламоқда. Унда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарати ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлари, БПТ раислари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. Тадбирда Президентимиз марузасида келтирилган устувор вазифалар, асосан мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, унинг бугунги кундаги ижобий натижалари, энг аҳамиятлиси ушбу натижаларнинг жаҳон мамлакатлари томонидан тан олинаётгани тўғрисида атрофлича фикр юритилди. Шунингдек, дунё мамлакатларида 2008 йилдан буён давом этиб келаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз шароитида ҳам мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати жаҳондаги саноқли давлатлар қаторида 8.2 фоиздан кам бўлмаган даражага етгани, макроиқтисодий кўрсатгичлар барқарорлигининг сақланиб қолинаётганлиги ва энг асосийси ушбу мақсадларга эришишда Конституциямизда белгилаб берилган норма ва принциплар, шунингдек биз танлаган “ўзбек модели” деб номланган аниқ ва ишончли ривожланиш йўлидан бораётганимиз ҳақидаги маълумотлар ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мустақил Ўзбекистонда бевосита Президентимиз раҳнамолигида эришилаётган ҳар бир ютуқ ўз-ўзидан эмас, балки келажакка бўлган юксак ишонч, улкан заковат, қатъиятлилик, тинимсиз ва заҳматли меҳнат орқали қўлга киритилаётганини тўла эътироф этади ва жамиятимиз ҳар бир аъзоси буларни тўлақонли билиши ва доимо тўлақонли ҳис этиб бориши лозим, деб ҳисоблайди.Президентимиз томонидан “Обод турмуш йили” деб ном берилган 2013 йилнинг Давлат дастурини ишлаб чиқишда асосий этибор қаратилиши зарур бўлган олтита муҳим йўналишнинг кўрсатиб берилганлиги, уни тайёрлашда партиямизнинг барча бўғинлари томонидан O’zLiDeP мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши таъкидланди. Тадбирда сўз олганлар электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳудудий партия ташкилотлари айниқса, БПТнинг фаоллик ва ташаббускорлигини ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдиришди. Тадбир якунида туман бошланғич партия ташкилотларига янгича шаклдаги гувоҳномалар топширилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме