18:00 22.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАЛАБАЛАР O‘ZLIDEP СТИПЕНДИЯСИ УЧУН КУРАШМОҚДА

O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши томонидан агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Ишбилармон талаба” стипендияси учун танловнинг туман босқичи ўтказилди.
Мазкур тадбирнинг ўтказилишидан мақсад ўрта-махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, ёшларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиш ва изланишлари, уларнинг жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
– O‘zLiDeP Дастурида партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдори экани белгилаб қўйилган, – дейди O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши раиси П.Тўрамуротов. – Бу, айнан партиямиз электорати манфаатларига тўлиқ мос келади. Шунинг учун, жорий йилда ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, бизнес режаларини амалга оширишда кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қаратганмиз.
Тадбирда иштирок этган энг зукко ва иқтидорли ўқувчиларга танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма берилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме