10:45 30.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАР ДАВОМ ЭТАДИ
2013 йил 28 январь куни O`zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Сарбон баракаси” МЧЖда “Кичик бизнес ва тадбиркорликни инновация асосида ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Маҳаллий Кенгаш депутатлари, банк-молия, солиқ ва статистика вакиллари, туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси ходимлари, тадбиркор ва фермер аёллар ҳамда БПТ аъзолари иштирок этган мазкур тадбирда “Обод турмуш йили”да вилоятда, айниқса чекка қишлоқ ҳудудларида тадбиркор ва фермерларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги мавқеини ошириш, жойларда ёш фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этишда партиянинг парламентдаги фракцияси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилаётган, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган партия электорати вакилларининг тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш лозимлиги таъкидланди.
Давра суҳбатида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясининг мазмун-моҳияти ва унда иқтисодий йўналишда таклиф этилган ташаббуслар, белгиланган вазифалар хусусида сўз борди. Тадбирда концепцияда демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш йўналишида таклиф этилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Давра суҳбати қатнашчиларига соҳа мутасаддилари томонидан тадбиркорликни инновация асосида ташкил этиш ва илғор замонавий технологияларни жорий этган ҳолда ишлаб чиқаришни такомиллаштиришнинг афзалликлари хусусида атрофлича маълумотлар беришди.
Тадбирда сўзга чиққан Чироқчи туман Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Элмуродов, туман Тадбиркорлик субъектларини рўйҳатга олиш инспекцияси мутахассиси Э.Ёдгоров тумандаги кичик бизнес субъектларининг тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, улар ташаббусларини банклар орқали қўллаб-қувватлаш борасидаги бундай эзгу ва амалий ишлар жамиятимизда мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаётгани айни пайтда, долзарб аҳамиятга эгалигини таъкидлашди.
Вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Г.Тураева бугунги кунда республикамизда барча соҳалардаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида аёлларнинг ҳам ўрни беқиёс бўлаётганлиги, жумладан, O`zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари ҳам мамлакатимиздаги жараёнларда фаол иштирок этиб, ўз билим, салоҳият ва малакаларини халқимиз фаравонлиги, юртимиз ободлиги йўлида сарфлаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида хусусий тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларида пайдо бўлаётган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг ечимини топиш билан бирга аҳоли бандлигини таъминлаш, вилоят ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш ва партия электорати вакилларини тадбиркорлик ва фермерлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда ушбу соҳа йўналишида ўқув-семинарлар ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Қолаверса, Президентимизнинг “Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари бўйича йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.
Давра суҳбатида тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида ҳам банк ва молия муассасаларининг мутахассислари томонидан иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантиришга кредитлар ажратиш қоидалари ва амалиёти каби мавзуларида мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Зеро, O’zLiDeP Сайловолди платформасида тадбиркорлик ва бизнеснинг молиявий маблағлари инновацион лойиҳаларни яратиш ва ишлаб чиқаришни жорий этишга қаратилиши лозимлиги мустаҳакамлаб қўйилган.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме