11:15 19.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАЯНЧ НУҚТА МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ КЕРАК

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Шўртангазкимё” мажмуасидаги бошланғич партия ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.   Йиғилишда БПТ етакчиси Шуҳрат Уватовнинг ҳисобот маърузаси эшитилди.  – Президентимизнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузасини ўрганиш ва  партия электорати ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш партия фаоллари олдида турган долзарб вазифадир, – деди Шуҳрат Уватов. – Мажмуа цехларида, Ғузор тумани маҳаллаларида партия фаолларимиз томонидан мазкур маъруза моҳиятини тушунтириш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этиляпти.  O’zLiDePнинг “Шўртангазкимё” мажмуасидаги бошланғич партия ташкилоти нафақат Қашқадарёда, балки мамлакатимизда энг йирик БПТ ҳисобланади. Бугунги кунда ўз сафида 1415 нафар аъзони бирлаштирган БПТ томонидан амалга оширилган ташкилий-партиявий, сиёсий-тарбиявий ишлар кўлами ниҳоятда кенг.   – Илғор ва ташаббускор ёшлардан иборат либерал-демократлар ҳар жабҳада  ҳамкасбларига намуна бўлиб келмоқда, – деди БПТ етакчиси. – Улар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, замонавий технологияларни жорий этиш борасида янги-янги таклифлар билан чиқиб, раҳбариятнинг ишончини қозонмоқда.  Мажмуадаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, маънавий-маърифий ишларда ҳам партия ташкилоти бош-қош. Ғузор тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш борасида кўплаб ишлар қилинди, болалар спортини ривожлантириш учун ҳомийлик маблағлари ажратиб келиняпти. Мажмуа раҳбарияти ташаббуси билан ҳар ойда битта цехда ташкил этиладиган давра суҳбатларида юзлаб ёшлар фаол қатнашяпти. Улар партиянинг дастурий мақсадларини рўёбга чиқариш мақсадида тарғибот ишларини кучайтириш, ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш каби ўнлаб долзарб мавзулар юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказади.  Ғузор, Деҳқонобод туманларида ўтказилаётган партия йиғилишлари ва семинарларда “Шўртангазкимё” мажмуаси директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Алишер Султонов ҳам қатнашиб, долзарб масалалар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб келяпти.  Партия фаоллари юритаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини беряпти. Ҳамжиҳатлик, сиёсий фаоллик партиядошларни янги-янги меҳнат зафарлари сари ундаётир.  Мажмуа БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишида Ғузор ва Деҳқонобод туманларида партия фаоллари ташаббуси билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги эътироф этилди.  Қуйи бўғин ишини янада жонлантириш зарурлиги, айрим партия аъзоларининг партия ишидан четда экани танқид қилинди.  Йиғилишда Шуҳрат Уватов бошланғич партия ташкилоти етакчиси этиб қайта сайланди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме