19:15 20.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРЛАРНИНГ АМАЛИЙ САМАРАСИ

Сурхондарё вилоятида O‘zLiDePнинг 20 мингдан ортиқ аъзоси бўлиб, уларнинг қарийб 8 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 

2013 йилда вилоятда айнан хотин-қизларга боғлиқ ҳолда 111 та турли тадбир ўтказилди. Уларда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий, иқтисодий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини янада юксалтириш каби мавзуларда фикр юритилди. 

Ўтган йили O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан кўплаб йирик лойиҳалар муваффақиятли ўтказилди. Жумладан, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида вилоят бўйича жами 400 нафар хотин-қиз иштирок этди. Лойиҳанинг туманлар босқичида қатнашган 10 нафар хотин-қизга тижорат банклари томонидан 140 миллион сўм кредит ажратилиб, 10 та янги иш ўрни яратилди. 

Узун туманилик Майрам Турсунова ҳам ўтган йили “Микрокредитбанк”дан кредит олиб иш бошлаганлардан бири. 

“Кредитга замонавий тикув машиналари олиб, 4 кишини иш билан таъминладик. Ҳозир замонавий либослар тикяпмиз”, - дейди М.Турсунова. 

2013 йилда “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давомида хотин-қизлар тиббий кўриги ҳам ташкил этилгани партиянинг электорат ўртасидаги обрўсини янада оширишга хизмат қилди, дейиш мумкин. Ушбу тадбирлар чоғида Узун туманида 25, Сариосиё туманида 31, Олтинсой туманида 60, Шўрчи туманида 40, Қумқўрғон туманида 55, Жарқўрғон туманида 75, Бойсун туманида 57, Шеробод туманида 52, Музробод туманида 48, Қизириқ туманида 53 нафар, Термиз шаҳрида 55 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди. 

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган бу каби самарали чора-тадбирлар партия сафининг янада кенгайиши, халқимизнинг либерал ғоялардан хабардорлиги ошишига хизмат қиляпти.         Матлуба ЖЎРАЕВА,O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме