23:45 30.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРЛАРИМИЗ ЁШЛАРНИ БИЗНЕСГА ЙЎНАЛТИРАДИ
Самарқанд туманидаги имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус касб-ҳунар коллежида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Мувафаққиятли бизнес формуласи” мавзуида амалий семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири С.Луқмонов ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва кичик бизнесга қизиқишни кучайтириш, ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим ва кўникмаларини юксалтириш, ёшларнинг инновацион лойиҳаларини хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш партия олдида турган долзарб вазифалардан эканини таъкидлади. - Тадбирларимиз ёшларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, уларга бизнес лойиҳаларининг ҳуқуқий асоси ва кредит расмийлаштириш ҳақида тушунчалар бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ислоҳотларнинг моҳиятини халқимизга етказишга хизмат қилади, - деди С.Луқмонов. O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Қ.Шойимов ўтказилаётган тадбирларда кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва кредитлаш каби мавзулар ёшларни кўпроқ қизиқтираётганини эътироф этди. “Соҳа мутахассисларининг айни шу мавзулардаги маърузалари, йўл-йўриқлари ёшларимизга катта мадад бўлмоқда. Берилаётган маслаҳатлар битирувчи талаба ва ўқувчиларнинг таълим муассасаларида олган замонавий билим ва тажрибаларига таянган ҳолда кичик бизнес ва тадбиркорликка дадил кириб боришига ҳисса қўшишига умид қиламиз”,- деди Қ.Шойимов. Семинарда “Бизнес режа ва уни тузиш талаблари”, “Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонуний-меъёрий ҳужжатлар”, “Кредитни қайтариш тартиби”, “Кичик бизнес вакиллари учун жорий қилинган солиқлар ва яратилган солиқ имтиёзлари” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Тадбирда, шунингдек, партиянинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳада қатнашиш истагини билдирган фаол талабалар рўйхатга олинди ва уларнинг лойиҳа юзасидан берилган саволларига муфассал жавоблар берилди. Тадбирда партиянинг вилоятдаги масъул ходимлари, солиқ идоралари ва тижорат банклари вакиллари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме