17:15 18.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРЛАР САМАРАЛИ НАТИЖАЛАР БЕРАДИ

O‘zLiDePнинг “Кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожи соғлом ва обод турмушнинг муҳим шартидир” форуми доирасида Фарғона вилоятининг ҳар бир ҳудудида махсус режа асосида тадбирлар ташкил этилмоқда.  

Уларда ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари билан бир қаторда тадбиркор ва фермерлар, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш ходимлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этаётир.

- Тадбирларимизда иштирокчилар қабул қилинган янги қонунлар, айниқса, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси талаблари асосида тайёрланган ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот беришни сўрамоқда, - дейди O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Г.Турдиқулова. - Хусусан, электорат вакиллари “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга кўпроқ қизиқиш билдираётир. Шунингдек, учрашувларда тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қуватлаш, хотин-қизларни бизнесга кенг жалб этиш, қишлоқ аҳолиси фаровонлиги янада ошириш каби мавзулар энг кўп тилга олиняпти. 

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Юсуфжон Юсупов тадбирларда жойларда ечимини кутаётган айрим муаммолар ҳам тилга олинаётганини билдирди. 

Унинг айтишича, бу муаммоларни имкон қадар тез ҳал этиш O‘zLiDePнинг жойлардаги вакилларидан ҳам алоҳида фаолликни талаб этади. Зеро, партия ўз фаолиятининг илк кунлариданоқ ислоҳотлар самараси учун масъул эканини эълон қилган. Шу боис, тадбирларда ўртага ташланган долзарб масалалар, аввало, ҳудудий кенгашлар ҳузуридаги депутатлик гуруҳларида ўрганилиши ва шу асосида маҳаллий кенгаш сессияларига киритилиши керак.
O‘zLiDeP Фарғона вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме