11:30 13.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРЛАР O‘ZLIDEPНИ ОММАГА ЯНАДА КЕНГРОҚ ТАНИТМОҚДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар билан бугун ҳар бир инсоннинг ҳаётига кириб бормоқда. Оиласи фаровонлигини истайдиган ҳар бири киши, аввало, ишбилармон бўлиши керак. O‘zLiDeP эса ана шундай кишиларнинг ишончи ва таянчига айланиш йўлини танлаган. Бу эса партия сафлари тобора кенгайиб боришига асос бўлаётир. O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар партиянинг вилоятдаги хусусий тадбиркорлар ўртасидаги обрўси тобора юксалишига олиб келяпти. Айниқса, вилоятдаги бошланғич партия ташкилотлари ўз фаолияти билан бу ишга катта ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунда вилоятда O‘zLiDePнинг 399 та БПТси мавжуд бўлиб, улар 8 мингдан ортиқ кишини ўз сафларига бирлаштирган. БПТлар 2013 йилда амалга оширадиган устивор мақсад ва вазифаларини йил бошидаёқ ўз ҳисобот-сайлов йиғилишларида белгилаб олганди. Партия дастури ва сайловолди платформаси, “Обод турмуш йили” давлат дастури, Президентимизнинг маъруза ва фармонлари асосида белгиланган бу мақсад ва вазифалар муваффақиятли равишда бажариб келинмоқда. Қувонарлиси шуки, БПТлар сафларида илғор фермерлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакиллари, зиёлилар, бошқа жуда кўплаб жабҳаларда меҳнат қилаётгани фидоий инсонлар жамланган. Партия аъзолари орасида аёллар, ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Пахтакор туманилик илғор фермер аёл Муҳаббат Ўроловани вилоятда кўпчилик танийди ва ҳурмат қилади. 2007 йилда фермерлик ҳаракатига қўшилган бу аёл ҳар йили режани ортиғи билан бажариб келади. Ўтган йили давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини 110 фоиз, пахта режасини 120 фоиз бажариб, йил якунига кўра 22 миллион сўм соф даромад қилган эди. Унинг фермер хўжалиги кўп тармоқли. Бу ерда ташкил этилган тикув цехида 20 киши иш билан таъминланган. Муҳаббат Ўролова ҳам мулкдор, ҳам БПТ раҳбари сифатида туманнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаолдир. У ҳар ишда шахсий ибрат кўрсатиш керак, деган ғоя билан яшайди. Ўзи эса яшаб турган маҳалласидаги кам таъминланган оилаларга доимо ижтимоий кўмак кўрсатиб келади, уларнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб туради. O‘zLiDePнинг Жиззахдаги аъзолари орасида Муҳаббат Ўроловага ўхшаганларни истаганча топиш, улар ҳақида кўплаб гапириш мумкин. Умуман, партиянинг вилоят кенгаши аҳолини тадбиркорлик, хусусан оилавий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, хотин-қизлар, ёшларнинг ижтмоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини ва маданиятини ошириш, аҳолининг бандлиги таъминлаш, юртимиздаги барча жабҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ишларини олиб боришда турли партиявий тадбирлар ва лойиҳалардан самарали фойдаланилмоқда. Туманларда, чекка ҳудудларда давра суҳбатлари, семинарлар, кўрик танловлар мунтазам ўтказиб келинаётир. “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш - бизнинг бош мақсадимиздир”, “Ватан мудофааси - муқаддас бурч”, “Фуқаролик жамиятида O‘zLiDePнинг устивор вазифалари”, “Миллий ўзликни англаш ва ёшларни огоҳликка даъват этиш”, “Баркамол авлод шаклланишида ўрта махсус таълимнинг аҳамияти ва зарурати”, “Тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш - иқтисодий ривожланиш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш омили”, “Оилавий бизнесни ривожлантириш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари”, “Либерализм ғояси: хорижий ва миллий тажриба”, “Обод турмуш йили”да O‘zLiDePнинг устивор вазифалари ва унда БПТларнинг ўрни ва роли” каби ўнлаб мавзулардаги тадбирларда жамиятимизнинг турли қатламлари вакилларидан минглаб иштирокчи қатнашди. Бундай тадбирлар партиянинг нуфузи янада ортиши, қудрати кучайиши учун муҳим аҳамиятга эга. Зеро, сиёсий партияларнинг халқ орасидаги мавқеи жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Энг муҳими, бундай тадбирлар партия сафи янада кенгайишига хизмат қилаётир. Чунки кўплаб инсонлар мана шундай давра суҳбатлари, семинарлар, турли мавзулардаги йиғинлар орқали O‘zLiDePни янада кўпроқ танимоқда, унинг ғоя ва мақсадларига ошно бўлмоқда. Акрам ШаҳаровO‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгашиБПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме