18:45 13.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРЛАР КУТИЛГАН НАТИЖАНИ БЕРАЁТИР
O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шаҳардаги маҳаллалар, жамоат ташкилотлари ва муассасаларида кўплаб учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда.
Тадбирлар тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун қонуний шарт-шароит ҳозирлаш, фуқаролик жамияти институтлари ривожига кенг йўл очиш, партиянинг сиёсий платформаси – либерал-демократик ғоя ва қадриятларни кенг омма онгига сингдириш каби масалаларга бағишланяпти.
Урганч шаҳри “Иссиқлик манбаи” ОАЖда ўтказилган ўқув семинари ҳам шу мақсадларга қаратилди. Тадбир ундан кутилган натижани берганини шундан ҳам билса бўладики, семинар якунида ОАЖнинг 10 нафар ходими партия сафига қабул қилинди.
Туямўйин-Урганч сув ресурсларидан фойдаланиш ҳудудлараро бошқармасида ташкил этилган йиғилишда эса асосий эътибор O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари, бу борада олиб борилаётган амалий ишларга қаратилди. Унда сўзга чиққанлар Ўзбекистон сиёсий саҳнасида асосий роль ўйнашга интилаётган O‘zLiDeP ва унинг фаоллари зиммасига амалий фаолиятни тубдан такомиллаштириш вазифасини қўяётганини таъкидлади.
Мазкур йиғилиш якунида ҳам бошқарманинг 10 нафар ходими партия аъзолигига қабул қилинди.
-Ўтказаётган тадбирларимиз юртимизда бўлажак сайловлар арафасида янада катта аҳамият касб этади, - дейди O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Ш.Ёқубова. - Сайловларда ташкилий жиҳатдан пишиқ-пухта, кучли мафкуравий асос ҳамда ижтимоий ҳаётда устун сиёсий мавқега эга партия ғолиб чиқиши аниқ. Шундай экан, сайловчилар ишончини қозониш учун улар эътиборини аниқ мақсадларга йўналтириш ва барча куч-ғайратимизни дастурий вазифаларнинг ижросига қаратиш лозимлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди. O‘zLiDeP Хоразм вилояти КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме