15:00 14.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРЛАР ИСЛОҲОТЛАР ЖАДАЛЛАШУВИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

O’zLiDeP  Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан бошланғич партия ташкилотларида мунтазам равишда амалий йиғилишлар ташкил этиб келинмоқда. Уларда асосий эътибор партиянинг қуйи бўғини ишини янада такомиллаштириш, улар ишини партия Дастури, Устави, Сайловолди платформаси талаблари асосида ташкил этиш, партия тарафдорларини кўпайтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кенгайтириш кабиларга қаратилмоқда. 

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Когон шаҳар филиалидаги ҳамда тумандаги Саломатлик марказидаги БПТларда ўтказилган давра суҳбатларида ҳам айнан шу масалаларга жиддий эътибор берилди. 

- Партия Уставида белгилаб қўйилганидек,  бошланғич партия ташкилотлари партиянинг негизи саналади, - дейди  шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Д.Шарипова. - Айнан уларнинг фаоллиги эвазига партия томонидан амалга оширилаётган ишларнинг таъсирчанлиги ошади. БПТларнинг яқинда ниҳоясига етган ҳисобот-сайлов йиғилишларини таҳлил этиб, улар ўз фаолиятини юқоридаги тамойиллар асосида ташкил этишга интилаётганига яна бир бор амин бўлдик. 

Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Б.Ашуров партия фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан БПТларнинг партия ишида тутган ўрни, салоҳияти, имкониятлари ва бажарадиган вазифалари билан боғлиқлигини таъкидлади. 

Унинг айтишича, БПТлар ўтказаётган тадбирларда аҳолининг барча қатлами кенг иштирокини таъминлашга жиддий эътибор берилаётир. 

“Жондор тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда Қоракўл туманидаги Сайёт  қишлоқ фуқаролар йиғинидаги БПТларда ўтказилган тадбирларда фуқароларимиз жуда фаол эканини ҳис қилдик. У ерда Президентимиз Ислом Каримовнинг Конституциямизнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди”, - дейди Б.Ашуров. 

O’zLiDeP Олот туман Кенгаши томонидан БПТ раислари иштирокида ташкил этилган “Сиёсий партияларнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг партиявий ғояларидаги фарқлар ҳамда O’zLiDeP ғояси” мавзуидаги давра суҳбати ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Унда сўзга чиққанлар аҳоли ва ўз электорати манфаатларини қаттиқ туриб ҳимоя қилиш, аҳоли дилидан жой оладиган ғояларни илгари суриш ҳар бир партиянинг энг бирламчи вазифаси эканини таъкидлади. 

– Ҳар бир бажараётган ишимиз туб замирида электоратимиз манфаатларига хизмат қилаётган муҳим омиллар мужассам, – дейди O’zLiDeP туман Кенгаши раиси Д.Аймуродов. – Партиямиз томонидан бу борада комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар жойларда режа асосида амалга ошириляпти. Тадбирларимизда кичик бизнес субъектлари фаолияти учун қулай муҳит яратиш, уларнинг ташаббусларини банклар орқали қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш каби масалалар диққатимиз марказида бўлиб келмоқда. Бугунги тадбиримизда ҳам “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон ўқувчи” каби партиявий лойиҳалар моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. 

– O`zLiDeP Дастурида партия учун янги иш ўринларини яратиш, ишсизликка қарши курашиш, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш ниҳоятда зарур ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа экани белгилангани биз учун ҳам жуда муҳимдир, – дейди  “Камолот” ЁИҲ  туман бўлими раиси А.Жумаев. – Партия янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадлари ва турмуш сифатини оширишга ҳар томонлама амалий ёрдам бериш, ишлаб чиқарувчи корхоналарга банк тизимларидан имтиёзли кредит олишда қулай шароитларни яратиш бўйича комлекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида ташаббускорлик кўрсатмоқда. 

Ромитан туманидаги “Қаҳрамон” МФЙда ўтказилган давра суҳбати эса “Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” мавзуи атрофида кечди. 

Унда сўзга чиққанлар Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида атрофлича сўз юритди. Партия қуйи бўғинлари етакчиларининг бу борадаги фаоллиги тарғибот-ташвиқот ишларида муҳим ўрин тутиши, айниқса, ёшлар ўртасида олиб борилаётган ишлар ҳар томонлама кучайтирилиши зарурлиги эътироф этилди. 

Электорат манфаатлари йўлида ташкил қилинаётган бундай тадбирлар келгусида юзлаб кичик корхоналар вужудга келишига, ҳудудлар инфратузилмасининг янада яхшиланишига, аҳолининг бандлик даражаси ошишига хизмат қилади. 

           O’zLiDeP  Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме