21:00 31.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРКОРЛИК - ТАРАҚҚИЁТНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ
Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантирмасдан, унга тегишли кўмак ва рағбат бермасдан, зарур имконият, имтиёз ва преференциялар яратмасдан туриб, иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлай олмаймиз.
Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари соҳани ривожлантиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилиб келяпти. Биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ривожланишига кенг йўл очиб бериш мақсадида мавжуд норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда, янги қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
Айниқса, солиқ юкининг камайтирилиши бу тармоқнинг ривожланишига катта туртки бўлди. Натижада 2000 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2012 йилга келиб мазкур кўрсаткич 55 фоиздан ошиб кетди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда иш билан банд аҳолининг 74 фоиздан ортиғи айнан шу соҳада меҳнат қилаётир. Ҳар йилги юзага келаётган янги иш ўринларининг 65-70 фоизи кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантириш, уларга янги имтиёз ва преференциялар бериш ҳисобидан яратилмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг изчил ривожланиб боришида Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг ҳам улкан ҳиссаси бор. Зеро, партия айнан шу қатлам вакилларига таянади, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилуви сиёсий куч сифатида майдонга чиққан.
Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес, биринчи навбатда, хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва улушини янада кенгайтириш, бунинг ҳуқуқий асосларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик корхоналар ва тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш, қурилиш ва муҳандислик тармоқларига уланиш, бинолар ва ер участкалари ажратиш бўйича соддалаштирилган тартиботни жорий этиш, кичик бизнес субъектларини кредит-молия ва хомашё ресурсларидан, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларга давлат буюртмаларидан кенг фойдаланишнинг самарали таъсири ҳисобига кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш ва кенгайтириш ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш партиянинг дастурий режасига киради.
O‘zLiDeP томонидан “Обод турмуш йили”да амалга оширилаётган кўплаб партиявий лойиҳалар ана шу дастурий мақсадларни бажаришга қаратилган.
“Фермерлик ҳаракати - ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий куч”, “Мулкдор оила”, “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”, “Диплом билан бизнесга” каби лойиҳалар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ёшларни, айниқса, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, шу билан бирга, партия электорати сафларини кенгайтиришга хизмат қилаётир.
Хислат ЗАЙНИДДИНОВ,O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиСиёсий таълим маркази раҳбари
Обсудить новость на Форуме