17:15 18.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРКОРЛИК – ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ТАЯНЧИ

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши Пахтаобод туманидаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида Президентимиз И.Каримовнинг мамлакатимиз Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузаси мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга қаратилган тадбир ўтказди. 

Унда мазкур маърузада белгилаб берилган йўналишлар ижросини таъминлаш, хотин-қизларга ўз бизнесини йўлга қўйишга яқиндан кўмаклашиш, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш имкониятлари, илғор тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва касаначи хотин-қизлар тажрибасини оммалаштириш каби масалаларда сўз юритилди.

- Мақсадимиз аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги мавқеини ошириш, партия дастурий мақсад ва вазифалари, либерал-демократик ғоялар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот қилишдир, - дейди O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Маҳбубахон Исроилова. – Бундан ташқари, тадбирларимиз давомида кадрлар захирасига олинишга тавсия қилинаётган фаоллар рўйхати шакллантириб борилмоқда. 

Тадбирда бизнеснинг ҳар бир шахс имкониятига тўғри келадиган шакли – касаначиликни ривожлантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Таъкидландики, касаначилик янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шу орқали оилалар даромадини оширишда муҳим омилдир. Хотин-қизларни, ёрдамга муҳтож ногиронлар ва меҳнат қобилияти чекланган шахсларни ишлаб чиқаришга жалб этиш учун касаначилик бизнеснинг энг мақбул шакли экани ҳаётда ўз тасдиғини топган. Бизнеснинг бу шакли ҳозирданоқ ҳудудларда ижтимоий ҳимояни кучайтиришга, иқтисодиётни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшяпти.               O‘zLiDeP Андижон вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме