17:30 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРКОРЛИК ФАРОВОНЛИК САРИ ЕТАКЛАЙДИ
Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт” маҳалласида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тўғри ташкил этиш ва юритиш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Унда сўзга чиққан O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ўткир Жўраев Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида тадбиркорлик соҳасига берилаётган улкан эътибор, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бугунги босқичи, партиянинг бу борадаги ишлари кўлами ҳақида қисқача тушунтириш берди.
Тадбирда “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган устувор вазифалар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида сўз юритилди.
“Тараққиёт” маҳалласи фаоли, тадбиркор Назира Дувлаева O‘zLiDePнинг бу борадаги фаолиятини юқори баҳолаб: “Маҳаллаларимиз обод, оилаларимиз фаровон бўлишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни катта бўлмоқда. Шунинг учун партиянинг бу йўналишдаги ишларини тўла қўллаб-қувватлаймиз”, – деди.
Аслида ҳам электорат орасида тадбиркорлик фаолиятига қизиқишни кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш орқали уларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириб бориш партиянинг устувор вазифаларидан биридир. Шу маънода айтиш мумкинки, “Тараққиёт” маҳалласида ўтказилган давра суҳбатидан кўзланган мақсадга эришилди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме