17:45 14.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРКОРЛИК – ФАРОВОНЛИК МАНБАИ
Жорий йилнинг 10 август куни O`zLiDeP Китоб туман Кенгаши томонидан тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, тадбиркор ва фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида “Тадбиркорлик – фаровонлик манбаи” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.Унда Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази, туман ҳокимлиги, партия туман Кенгаши масъул ходимлари, БПТ раислари, тадбиркор, ҳунарманд ҳамда касаначи хотин-қизлар иштирок этишди. - Тадбирдан кўзланган мақсад “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастуридан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали мустаҳкам оилани ташкил қилиш ҳамда ушбу йўналишда БПТлардан таклиф ва ташаббусларни олишдан иборат, - дейди туман кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Лобар Раҳимова. - Қолаверса, БПТларнинг ўрни ва роли, уларнинг жамиятимизда тутаётган аҳамияти тўғрисидаги тегишли фикр-мулоҳазаларини билиш, ёш тадбиркорларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, иш юритишни ўргатиш, бунда малакали тадбиркорларни жалб этиш юзасидан таклиф ва тафсияларни ишлаб чиқиш, энг муҳими уларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларни тарғибот-ташвиқот қилиш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шунингдек, ўқув-семенарида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилгани эътироф этилди. Фаол аёлларимиз бугун нафақат ишлаб чиқарувчи, балки ўз фаолиятларини яқинда бошлаган ёки бошламоқчи бўлганларга иқтисодий, ҳуқуқий маслаҳатчи ҳам бўлмоқдалар. Ушбу тадбирда ҳам мана шу ҳақиқат ўз исботини намоён этди. Яъни, иштирокчилар тадбир сўнгида ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишди.
Обсудить новость на Форуме