11:46 22.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРКОРЛИК БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИНГ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРИ

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Зангиота туман Кенгаши томонидан “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, тадбиркор ва фермерлар, маҳалла фаоллари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” партиявий лойиҳалари юртимизда аёллар фаоллигини оширишдан ташқари, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлик масалаларини ҳал этиш каби вазифаларни бажаришда ҳам муҳим роль ўйнаётганини таъкидладилар.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш орқали аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш, партия фаолларининг ушбу соҳадаги фаолиятига фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш O‘zLiDePнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар O`zLiDePнинг бу каби долзарб вазифаларни бажариш йўлидаги фаолиятига юқори баҳо бериб, Тошкент вилоятининг ҳам бу борадаги амалий ишлари миқёси кенг эканлиги қайд этилди.
Ўтган йили Тошкент вилоятида “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида 1500 нафар хотин-қиз иштирок этганди. Уларнинг 10 нафари 500 миллион сўмдан ортиқ кредит олишга муваффақ бўлган ва бунинг натижасида 150 та янги иш ўринлари яратилишига эришилган эди.
Учрашувда жорий йилда партиявий лойиҳалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари кўлами янада кенгайгани эътироф этилди.
Тадбир давомида иштирокчилар юртимизда тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва қулайликлар, улардан фойдаланиш тартиблари, банк ва кредит сиёсати, гаров таъминотини расмийлаштириш каби мавзуларда маърузалар тинглади.
Учрашув сўнггида Зангиота туманида истиқомат қилаётган 200 нафарга яқин хотин-қизлар малакали мутахассислар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме