16:15 14.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРКОРЛИК АСОСИГА АЙЛАНАЁТГАН ЛОЙИҲА

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аҳоли фаровонлиги реал даромадларини ошириш, бандлик масаласи, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг вилоят босқичини ўтказди.

Тадбир доирасида ўтказилган ўқув семинарида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маьнавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларида тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалаларига алоҳида эьтибор қаратилди..

– Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, шунингдек, сервис соҳаларини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, марказдан анча олисда жойлашган аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи аёлларнинг бандлигини таьминлашдан иборатдир, – дейди тадбирда қатнашган “Тадбиркор аёл” уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Феруза Хонкелдиева.

– Фермерлик, касаначилик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошламоқчи бўлган аёлларга ўз бизнесини йўлга қўйишга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан яқиндан кўмаклашиш, бизнес режалар тузиш ҳамда кредит олиш билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам кўрсатишга эътибор қаратилмоқда.

Лойиҳанинг вилоят босқичи якунида 15 нафар иштирокчига тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги
ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме