17:45 05.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ КУЧИ ҚОНУНГА СУЯНИШ ВА УНГА АМАЛ ҚИЛИШДА

O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида “Хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва ҳимоясини янада мустаҳкамлаш - устувор вазифа” мавзуида учрашув бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” хайрия жамғармаси туман бўлими, маҳалла маслаҳатчилари, БПТ аъзолари иштирок этди. 

- Бугунги тадбиримиз Президентимизнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифалар ижросига бағишланди, - дейди партия Самарқанд вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири М.Чўлиева. – Бунда асосий эътибор мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан таништириш,   тадбиркорлик фаолиятига оид янги қонунлар мазмун-моҳиятини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилди. Президентимиз Концепцияда таъкидланганидек, бугун кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий ва ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнеснинг қонуний асосларини яратишнинг ҳам вақти келди. Зеро, тадбиркорликнинг мазкур шакли бу борада юзага келган миллий анъаналаримиз, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига ҳам тўлиқ мос келади. Биз бунда O‘zLiDePнинг мақсад ва муддаоларига ҳамоҳангликни ҳам кўрамиз. 

Тадбиркор Зарина Эшонқулова партиявий лойиҳаларнинг фаол иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Дастлаб ўз уйида якка тартибда тикувчиликдан иш бошлаган З.Эшонқулова 2012 йилда “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасида қатнашгандан сўнг ўз оилавий корхонасига асос солди.

“Коллеж битирувчиларидан 3 нафарини иш билан таъминладим. Ҳозир оилавий корхонамизда миллий либослар, кўрпа-тўшак ҳамда иш кийимлари тикишни йўлга қўйганмиз”, - дейди З.Эшонқулова. 

Тадбир иштирокчилари бугунги кунда тадбиркорлар олдида турган муаммолар, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш йўллари, бунда маҳаллаларнинг ўрни каби мавзуларда фикр алмашди. 
O‘zLIDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме