17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРКОРЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР
Нукус шаҳрида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини кучайтириш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар, фермерлар, партия фаоллари иштирок этди. Йиғилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир муҳим вазифаларни ҳал этишдаги роли ва аҳамиятини, партия тузилмалари, унинг депутатлик корпуси фаолияти самадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. - Бугунги тадбир O‘zLiDePнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишбилармон кишилар ва тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, партия дастурий вазифалари ва сайловолди кўрсатмаларини чуқурлаштириш, мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма икки йиллиги арафасидаги ахборот-тарғибот фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги амалий вазифаларини муҳокама этиш мақсадида ўтказилмоқда, - деди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Иижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев. - Кичик бизнес ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришнинг устивор вазифаларини ҳал этишда Президентимизнинг сўнгги 2 йил давомида қабул қилинган фармон ва қарорлари, шунингдек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган қатор қонунлар муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолиятининг эркинликлари кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрирда) қонунлар, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар комплекси ҳамда мамлакатимизда бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада эркинлаштириш, соддалаштириш, арзонлаштириш ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган комплекс дастур қабул қилинди. O‘zLiDeP дастурида ҳам партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдори экани алоҳида қайд этилган. Йиғилишда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири биринчи ўринбосари Оралбой Жуманиёзов мустақиллигимизнинг дастлабки давриданоқ мамлакатимиз келажагини, давлат ва жамиятнинг сиёсий ва ижтимоий тузилмасини белгилашда, авваламбор, Конституцияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда хусусий мулк устиворлиги тамойили биринчи ўринга қўйилгани, бунда мамлакатимиз кўп укладли иқтисодиётида давлат, корпоратив ва хусусий мулк тенглиги эътироф этилганини таъкидлади. “Бу қонунчилик ҳужжатлари мамлакатимизда энг қулай бизнес муҳитини яратиш, хусусий мулкнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, тадбиркорликка янада кўпроқ эркинлик бериш, давлат бошқаруви ва рухсат берувчи меъёрларни, солиқ ва статистика ҳисоботларини қисқартириш, кичик бизнес субъектларининг кредит-молия ва хомашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган”,- деди О.Жуманиёзов.O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Шароф Амонов фракция, аввало, партия электорати манфаатларини таъминлаш, хусусий мулк асосида ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўлида энг қулай шароитларни яратиш учун бор имконияти ва салоҳиятини ишга солаётганини билдирди. Унинг айтишича, жойларда ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга халақит бераётган жиддий камчиликларни аниқлаш, уларни электорат вакиллари билан очиқ, ошкора ва конструктив муҳокама этишга қаратилган махсус ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш зарурати юзага келмоқда. Ш.Амонов партия фаоллари учун асосий устиворликлар янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш орқали иш ўринларини ташкил этиш, касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш, меҳнат шартномалари бўйича корхоналар билан кооперацияни кенгайтириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, Президентимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори билан берилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш эканини маълум қилди. Шунингдек, у партия ресурсларини корхоналарни модернизация қилиш ва технологик янгилаш, ишлаб чиқаришни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни маҳаллийлаштириш, транспорт ва коммуникацион қурилиш, ижтимоий ва бозор инфратузилмани жадал ривожлантириш вазифалари белгиланганини билдирди. Йиғилиш якунида Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан партиянинг бир қатор фаол аъзолари фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар билан тақдирланди. Янги очилган бошланғич партия ташкилоти ва янги қабул қилинган аъзоларга партия гувоҳномалари топширилди. Тадбир иштирокчилари Нукус шаҳрида янгидан қад ростлаган болалар дам олиш марказида, теннис мактабида, Нукус шаҳрида иш бошлаган “White MachineTechnology” масъулияти чекланган жамиятида ва Мустақиллик майдонида ҳам бўлди. O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашиматбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме