15:45 18.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРКОРЛАР, ФЕРМЕРЛАР – ТАРАҚҚИЁТ ТАЯНЧИ
O‘zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши “Тадбиркорлар, фермерлар – иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг мустаҳкам таянчи” мавзуида давра суҳбати ўтказди. - Мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган, моҳият-эътибори билан инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, ҳар бир шахснинг ижтимоий-сиёсий фаол бўлишини тақозо этмоқда, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Л.Қурёзова. - Айниқса, аёлнинг мавқеи, нуфузи, қолаверса, масъулияти юксалиб бораётир. Бу ислоҳотлар улар жамиятимизнинг энг фаол, илғор вакилларига айланишига кенг йўл очиб беряпти. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси мутахассиси М.Абдуллаев тадбиркорликни йўлга қўйишни ният қилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳақида гапириб, бизнес режа тузиш, банклардан кредит олиш тартиби ва қонуний асослари тўғрисида маълумот берди. “Тадбирда қатнашиб амин бўлдимки, O‘zLiDeP бу йўналишда жуда фаол ҳаракат қилмоқда. Партиянинг асосий эътибори хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини юксалтириш, амалдаги қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилгани диққатга сазовор”, - деди М.Абдуллаев. Давра суҳбатида O‘zLiDePнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, ўрта мулкдорлар синфини ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган лойиҳалари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Аҳоли, аввало, ёшлар ва аёлларнинг бизнес маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, хусусий, оилавий бизнес соҳасига инновацион технологияларни жалб этиш каби мавзулар тилга олинди. Қизғин савол-жавоб ва мунозараларга бой тарзда ўтган тадбир якунида кўтарилган мавзу юзасидан қилиниши зарур бўлган ишлар ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Рашида МАШАРИПОВА,O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме