17:15 13.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН БЕВОСИТА МУЛОҚОТ
O‘zLiDeP Вобкент туман Кенгаши “Қурувчи” МФЙда “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳаси доирасида бевосита мулоқот ташкил этди.
Унда банклар вакиллари, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими, Вобкент тумани хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, туманда фаолият юритаётган ишбилармон, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этди.
– Тадбир давомида лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот беришга ҳаракат қилдик, – дейди O‘zLiDeP Вобкент туман Кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Аҳмедова. – Мулоқот давомидаги маърузаларда иштирокчиларга тадбиркорликни бошлаш ва ишни тўғри ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари, таҳлил ва ташаббускорликнинг муваффақиятли иш бошлаш учун аҳамияти ҳақида гапирилди. Биз бундай тадбирларимиз орқали партиямиз ўз олдига қўйган вазифаларни амалга оширишни кўзламоқдамиз. Зеро, O‘zLiDeP Дастурида партия аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътиборни қаратиши алоҳида белгилаб қўйилган.
Мулоқот давомида банк кредитларини олиш ва улардан самарали фойдаланиш, гаров таъминоти турлари ва гаров ҳужжатлари ҳамда бизнес-режаларни расмийлаштириш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди, тадбиркорликнинг бу турини ривожлантириш, хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.
Феруза Бобомуродова,O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиАёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдагиўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме