18:45 04.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРКОР АЁЛЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” Президент Ислом Каримовнинг Конституция қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузаси юзасидан хотин-қизлар иштирокида қатор семинар ва давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда. 
Тадбирлар хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек, партия мақсад ва вазифаларини кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида ташкил этиляпти. 
Учрашувларда Президентимиз маърузасида ҳам аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига кенг ўрин берилгани алоҳида таъкидланмоқда. 
Хусусан, Президентимиз ўз маърузасида: “Биз одатда опа-сингилларимизнинг турли соҳалар ривожига қўшаётган катта ҳиссасини тан олиш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва ролини ошириш, ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий нуфузини кўтариш, оғирини енгил қилиш ҳақида кўп гапирамиз. Лекин мен бу масаланинг бошқа томонига эътибор беришни истардим. Қачон оила бахтли бўлади? Қачонки, аёл бахтли бўлса. Қачон аёл бахтли бўлади? Авваламбор, унинг болалари, оила аъзолари, турмуш ўртоғи соғ-омон бўлса”, деган эди.
Чимбой туманида ўтказилган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка хизмат кўрсатишда сервис фаолиятини янада ошириш масалалари” мавзуидаги давра суҳбати ҳам юқорида тилга олинган масалаларга чуқур тўхталиб ўтилди. 
- Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши аппарати раҳбари Б.Ғаниев. - Президентимиз таъбири билан айтганда, аёлларга қаратилаётган эътибор бугун давлат сиёсати даражасидадир. 
Тадбирда туман миқёсида “Тўмарис хотин-қизлар”, “Спорт - гўзаллик рамзи”, “Моҳир қизлар” каби танловлар ўтказиш юзасидан маслаҳатлашиб олинди.
 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме