17:46 03.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРКОР АЁЛЛАР ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТМОҚДА

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Пайариқ туманида “Аёлларга муносабат ижтимоий тараққиёт ва фуқаролик жамияти белгисидир” мавзуида ўқув семинари ўтказди.

Унда тадбиркор аёлларга кенг имкониятлар яратиш, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш, фаол аёлларни давлат дастурлари бажарилишига жалб қилиш, жойларда кенг аҳоли қатламлари, хусусан, хотин-қизлар ҳаётида мавжуд бўлган муаммолар мониторингини ташкил этиш каби мавзуларда сўз юритилди. 

- Мен юртимизда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, 2011 йилда тикувчилик корхонаси очгандим, - дейди тадбир иштирокчиси, Пайариқ туманидаги “Ирода чевар маҳорати” хусусий корхонаси раҳбари Дилафрўз Бердибоева. – 2013 йилда 40 миллион сўм кредит олиб, янги замонавий тикув дастгоҳлари ва хомашё харид қилдик. Бунинг натижасида қўшимча 12 та иш ўрни яратилди. Ишлик бўлганларнинг беш нафари коллеж битирувчиларидир. 

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили корхона 214 миллион 934 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. Шунинг 35 миллион 527 минг сўми соф даромаддир. 

Д.Бердибоева 2014 йилда қўшимча замонавий технологиялар олиб келиб, ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини ўзлаштириш орқали коллежларнинг 50 нафар битирувчисини иш билан таъминлаш ниятида эканини билдирди. 

Шунингдек, тадбиркор ўз корхонасида O‘zLiDePнинг бошланғич ташкилотини ташкил этиш режасини ҳам маълум қилди. 

Ўқув семинари иштирокчилари юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бунинг учун банк ва солиқ соҳасида яратилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлди. 
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмат 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме