19:15 11.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ТАДБИРКОР АЁЛ – ОБОД ЮРТ ФАХРИ

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман кенгашлари туман хотин-қизлар қўмитаси ва “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳаси доирасида “Тадбиркор аёл – обод юрт фахри” мавзуида давра суҳбати ўтказди.  

Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тумандаги бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирок этди.

- Аҳоли бандлиги даражасини оширишнинг самарали воситаларидан бири тадбиркорликни, айниқса, оилавий тадбиркорликни ҳар тарафлама ривожлантиришдир, - деди давра суҳбатида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши раиси Р.Каримов. - Тадбиркорликнинг бу тури янги иш жойларини яратиш учун катта маблағ талаб этмайди ва аҳоли фаровонлигини оширишда яхши натижалар беради. Шунинг учун биз хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни янада кенгайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, аёлларимизнинг касбий, маьнавий ва интеллектуал ўсишига  кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, меҳнат шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Зеро, O‘zLiDeP Дастурида партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдори экани белгиланган.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Дилноза Абдуллажонова эса ўтказилаётган турли тадбирлар орқали илғор тадбиркор, ҳунарманд ва касаначи хотин-қизлар тажрибасини оммалаштириш, энди иш бошлаётган тадбиркорларни намунавий лойиҳалар билан таъминлашга катта эътибор қаратилаётганини билдирди. 

Тадбирда таъкидланганидек, Чилонзор туманида O‘zLiDePнинг хотин-қизлардан иборат аъзолари сони минг нафардан ошиб кетди. Айни пайтда туманда партиянинг 36 та БПТси бўлиб, уларда ҳам аёлларнинг мавқеи жуда баланд. 

Тадбир сўнггида партияга қабул қилинган фаолларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. 

“Доктор Д” хусусий клиникаси раҳбари Дилмурод Эргашев ҳам партия сафига янги қўшилганлардан биридир. 

“Мен анча йиллардан буён партияга аъзо бўлиш истигада юрган эдим. Бугун эса шу орзуим амалга ошганидан жуда хурсандман”, - деди Д.Эргашев. 

Тадбир доирасида туманда фаолият юритаётган тадбиркор аёллар ва ёшлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиши ҳам бўлиб ўтди.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме